Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№19, 07.05.2015

Шукурлар айтайин ўзбек элимга

Умри гоҳ заҳматда, гоҳ бахтда ўтган,

Урушнинг заҳрини энди унутган,

Юрт учун жонини оловга тутган,

Шукурлар айтайин ўзбек элимга.

Бобурий, темурий аслзодалар,

Нодирага авлод чин хонзодалар,

Зулфия издоши паризодалар,

Шукурлар айтайин ўзбек элимга.

Тиббиёт-илмга макон ўзингсан,

Энг гўзал гулистон, бўстон ўзингсан,

Навоий мероси - достон ўзингсан,

Шукурлар айтайин ўзбек элимга.

Қуёшнинг тафтидан қизигай ерлар,

Дарахтлар кафтидан тўкилгай гуллар,

Тинчликнинг бахтидан масрур ой, йиллар,

Шукурлар айтайин ўзбек элимга.

Мадина МУҲАМЕДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди