Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 07.05.2015

ФАХРИЙЛАРГА ЭІТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Мамлакатимизда ҳар йили "Хотира ва қадрлаш куни" кенг нишонланиб келинади. Ушбу байрамда Ватан равнақи йўлида шарафли меҳнат қилган, юрт тинчлиги ва озодлиги учун жонини фидо қилган марҳумлар хотираси ёдга олинади. Узоқ йиллар элга меҳнати синган инсонлар қадрланиб, уларга эҳтиром кўрсатилади.

Андижон шаҳрида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят ва шаҳар кенгашлари, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлимлари ҳамкорлигида Хотира ва қадрлаш куни олдидан "Аждодларни хотирлаш - миллий қадрият" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ўтган аждодларимиз хотирасини, халқимизнинг миллий қадриятларини улуғлаш, қабристон ва зиёратгоҳлар ободлигини таъминлаш, ана шу каби эзгу саъйи ҳаракатлар орқали ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

- Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, кексаларимизни, хусусан, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, - дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси шаҳар кенгаши раиси Абдуқуддус Абаев. - Бу орқали ёш авлод қалбида тарихга, миллий қадриятларимизга ҳурмат, эртанги кунга теран нигоҳ билан қараш туйғуларини мустаҳкамлаш, юртимиз озодлиги, тараққиёти йўлида ота-бобларимиз томонидан босиб ўтилган машаққатли йўл, уларнинг жасорат ва матонатларини кенг тарғиб этишдир.

Тадбир доирасида "Дафн масканлари - жамоатчилик назорати" мавзусида семинар ҳам ташкил этилди. Иштирокчилар, нуронийлар Андижон шаҳридаги "Ўразон тепа" қабристони, "Такавой ота", "Бобосаъдин", "Яккатол", "Хонақо" сингари 30 га яқин қабристон ва зиёратгоҳларда бўлишиб, Ўзбекистон Республикасининг "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ана шу жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда қатнашган "Миллий тикланиш" партияси "Ёшлар қаноти" фаоллари томонидан қатор қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди, минг тупдан зиёд гул ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбир қатнашчилари шаҳар марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Шундан сўнг иштирокчилар ҳамда бир гуруҳ ёшлар Андижон шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши ҳамда фронторти меҳнат фахрийларини йўқлаб, уларнинг хонадонларига бордилар. Фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги билан муборакбод этишди. Фахрийлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга байрам совғалари топширилди.

- Юртимизда биз - уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунман, - дейди Андижон шаҳридаги Янги деҳқон маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Баҳодир ота Мадиев. - Мана шундай ҳайрли ишларнинг ташкилотчиси юртбошимизга, бу ишлар бошида турган раҳбарларга раҳмат. Тинч ва фаровон ҳаётимизга, кундан-кунга обод бўлиб бораётган юртимизга асло кўз тегмасин.

Якунда бир пиёла чой ташкил этилиб, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига ташкилотчилар томонидан совға-саломлар тарқатилди, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди