Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 14.05.2015

"СОҒЛОМ ОИЛА - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ"

Андижон шаҳар маиший хизмат касб-ҳунар коллежида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали ҳамда вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида Халқаро оила кунига бағишланиб, "Соғлом оила - келажак пойдевори" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, ФҲДЁ бўлимлари вакиллари, психологлар, ходимлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этган мазкур тадбирда "Соғлом оилани шакллантиришда тиббий кўрик ва тиббий саводхонликнинг аҳамияти", "Ёшларни оилада миллий урф-одатлар ва қадриятлар руҳида тарбиялаш", "Мустаҳкам оилани шакллантиришнинг психологик омиллари", "Репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ", "Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Маърузалар юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Хотин-қизлар, айниқса, ёшларнинг тиббий билим ва саводхонлигини юксалтиришга жиддий эътибор қаратишимиз зарур, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти акушерлик-гинекология кафедраси асситенти, доцент Зилола Назирова. - Бу энг аввало, уларнинг соғлом бўлишларида, оилада соғлом турмуш тарзини шакллатиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини, тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

- Академик лицей ва коллежларда ўқувчи қизларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда, - дейди вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Ниёзова. - Ёшларимизнинг ана шу йўналишда олаётган билим ва кўникмалари шубҳасиз, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўтказилган анжуман иштирокчиларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий, тиббий саводхонлигини юксалтиришга, оилани мустаҳкамлаш борасидаги билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди