Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№20, 14.05.2015

ЁНМА-ЁН

Ёнма-ён сўзи ҳамиша яқин, ҳамиша ёқимли. Қани эди бу ҳаётда ҳамиша ёнма-ён юрсак, турсак, яшасак...

Қиқир-қиқир кулаётган болакай ўзи дадил қадам ташласа ҳам бир қўлида онасининг, яна бир қўлида отасининг қўлидан тутиб, улар билан ёнма-ён юрсагина ўзини эркин ҳис қилади. Улар билан ёнма-ён дамлар энг қувончли дамлар.

Болакайлар мактабга доимо бирга, ёнма-ён боришади. Бир партада ёнма-ён ўтиришади. Сафларда ҳам ёнма-ён қўл ушлашиб юришади. Ҳатто, суратга тушаётганликларида ҳам ёнма-ён туришади. Ёнма-ён юришни улар "беғубор болалик" деб билишади.

Ёш келин-куёвлар ҳамиша бахтли, ёнма-ён юришса унданда бахтли. Улар ёнма-ён туриб, никоҳдан ўтишган. Катта базм даврасида яқин қариндош-уруғлари ёнма-ён туриб, сўзга чиқишган, ёнма-ён рақсга тушишган. Дўстлари уларга бир умр ёнма-ён ҳаёт кечиришларини тилаб ниятлар қилган.

Одамлар маҳаллаларда бир-бирлари билан ён қўшни бўлиб яшашади. Бир кун кўришмаса, бир-бирларини дарров сўраб қолишади. Қаерга боришмасин қўшнисини сўрашса, чин кўнгилдан "вой, нега танимай, ахир ёнма-ён яшаймиз-ку", дея юзида мамнуният пайдо бўлади.

Халқимизда "эр хотин - қўш хўкиз", дея айтилган хазиломуз гаплар бор. Бу нақлнинг таг замирида ҳам ёнма-ён яшаш деган тушунча мавжуд. "Дўст бўлсанг, ёнимда тур", деган хитоб эса аҳилликка ишора.

Бу ҳаётда ёнма-ён туриб айрилганлар ҳам кўп. "Урушга дўстим билан бирга бордик" хотирлайди кексалардан бири. "Ёнма-ён жанг қилдик, лекин у ҳозир йўқ бу ёруғ дунёда. Ҳамон ўша ёнма-ён юрган дамларни унутолмайман..."

"Собиқ талабалар гапларига қулоқ тутсангиз, улар ҳам бир хонада, бир қаватда ёнма-ён яшаганликларини завқланиб, соғинч ва орзиқиш билан эсга олишади. Яна "қани эди ўша қиз билан бир дақиқа бўлса ҳам ёнма-ён турсам", дея орзу қилади ошиқ йигит... афсус тақдир битигидан қочиб бўлмайди.

Ҳаётда менинг орзуларим осмонча баланд, уммондек кенг. Улардан энг олийси эса яқинларим ва дўстларим билан ёнма-ён ҳаёт кечириш...

Ҳаёт узун йўллардан иборат. Истайманки, одамлар шу йўлларда ҳамиша ёнма-ён юришсин...

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди