№21, 21.05.2015 "ЁШ СИЁСАТЧИ" КЎРИК-ТАНЛОВИ
ЎзХДП Пахтаобод туман кенгаши "Истиқбол" ёшлар қаноти томонидан "Ёш сиёсатчи" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Ёшларнинг фаоллигини, сиёсий, ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш, мамлакатимизнинг ёшларга оид қонунларини кенг тарғиб қилиш ҳамда фаол ёшларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу танловда тумандаги маҳаллалардан 25 нафар ёш сиёсатчи қатнашиб, ўзаро беллашдилар.
Иштирокчилар белгиланган шартлар бўйича ўзларининг сиёсий, ҳуқуқий билимларини намойиш этди. Якунда Гулистон маҳалласи вакили Илҳомжон Жалолдинов 1- , Қўқонқишлоқ маҳалласидан Танзила Мадаминова 2- ва Ҳабибий маҳалласи вакили Козимжон Адаҳамов 3- ўринни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Ғолиблар танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ш. КЕЛДИЕВ
|