Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№21, 21.05.2015

МАФТУНА ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Жалақудуқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида "Нафосат маликаси" кўрик -танлови бўлиб ўтди.

Ўқувчи қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимларини ошириш, олган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида таништирув, пазандалик, соч турмаги, савол-жавоб, эркин мавзу шартлари асосида ўтказилган кўрик-танлов қизғин баҳсларга бой бўлди. Танловда иштирок этган ўқувчи қизлар ўзларининг билимдон, миллий қадриятларимизни яхши биладиган маънавияти юксак ёшлар эканликларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, танловда Мафтуна Турғунбоева биринчи ўринни қўлга киритиб, коллежнинг "Нафосат маликаси" деб эълон қилинди. Иккинчи ўринга Зилолахон Жалилова, учинчи ўринга эса Хонзодабегим Ботиралиева сазовор бўлди. Ғолиблар коллеж маъмурияти томонидан мақтов ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Д. ХУШБАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди