Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№21, 21.05.2015

Ҳаёт - ибрат мактаби

КИМНИНГ КЎНГЛИДА НЕ ЎЙ...

Аҳмаджон ота аёли Омина хола билан узоқ йиллар бирга умргузаронлик қилдилар. Ўртада фарзандлари бўлмагач, бир-бирларига қаттиқ суяниб, ҳаёт кечиришарди. Аҳмаджон ота оёғи оқсоқ бўлгани туфайли тўғри босолмасди. Шу сабабми, чин дилдан косиблик қиларди. Маҳалла-кўй, қўни-қўшни олиб чиққан оёқ кийимларни ямаб, тикиб атрофидагиларга нафи тегарди. Чол-кампир сира ҳаётларидан, рўзғорларидан нолимасдилар.

Омина хола қаттиқ оғриб ётиб қолди. Икки йилга яқин дард билан олишди. Аҳмаджон ота аёлини ўзи парвариш қилди. Лекин касаллик устун келди. Омина холанинг вафотидан сўнг Аҳмаджон ота буткул ёлғизланиб қолди. Шунча йил бирга яшаган аёлига жуда ўрганиб, кўникиб, суяниб қолган экан. Энди ота учун тонг отиши ҳам, кун ботиши ҳам секинлашиб қолгандай туюларди. Уйнинг қай бир бурчагига қарамасин, бари аёлини эслатарди. Ота бу ҳовлидан бош олиб кетишни истарди. Кетганда ҳам яхшилик, савоб учун кетишни хаёлларди.

Аҳмаджон ота ўйлай-ўйлай бир нима топгандай бўлди. Ўша куниёқ косибчиликда ишлатадиган асбоб-анжомларини йиғиштирди-да, керакли нарсаларини бир хуржунга жойлаб, қўни-қўшниси билан хайрлашди. Уларга Яратганга таваккал қилиб, олис сафарга отланганини айтди.

Йўл-йўлакай Аҳмаджон ота одамларга нафи тегиб, уларнинг пойафзалларини таъмирлаб беришни дилига тугганди. Шунинг учун ҳам анжомларини ўзи билан олиб олганди...

Орадан беш йил вақт ўтди. Аҳмаджон ота уйга қайтмади. У ҳақида ҳеч ким, ҳеч нима билмасди. Охири маҳалла фаоллари, оқсоқоллари маслаҳатлашиб, унинг қаровсиз қолган ҳовлисини тозалатдилар. Отанинг бирор яқини бор-йўқлигини суриштирдилар. Кимдир Аҳмаджон отанинг бошқа тумандаги олис бир қариндоши ҳақида биларкан. У берган манзилга маҳалланинг милиция инспекторини жўнатдилар.

Дарвозани ўрта ёшлардаги киши очди. Ўзини Холдорвой деб таништирган бу одам инспекторни кўриб ажабланди. Унинг Аҳмаджон ота ҳақида сўрашидан кўнглига шубҳа оралади: "Бирор ишкал чиқарганмикан? Бу отахон ҳам ҳеч жим ўтирмас экан-да. Энди унинг ишига мен жавоб бермасам эди. Яхшиси, танимаслигимни айтаман - қўяман!" Холдорвой хаёлидан ўтган фикрларни инспектор сезгандай ўзини ноқулай ҳис қилди. Ҳеч қандай Аҳмаджон ота деган одамни танимаслигини айтди. Аммо инспектордан эшитган воқеаларидан сўнг чексиз пушаймонлар гирдобида қолди. Энди унинг хаёлида бутунлай бошқа фикрлар ғужғон ўйнарди: "Қаёқданам ёлғон гапирдим?! Тайёр уй-жойдан қуруқ қолиб ўтирибман. Нотўғри хаёлга бормай ўлай..."

Оқибатхон

МАДАМИНЖОН қизи,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди