Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№21, 21.05.2015

Кечинма

ХАЙР, МАКТАБИМ...

Илк бора мактаб останасига қўйган қадамимни ҳамон кучли ҳаяжон билан ёдга оламан. Илк устозим, илк дарс, илк баҳо... бари-бари қалбимда ажиб орзиқишни, ажиб туйғуларни уйғотади. Болалик шўхликларини бир четга суриб, хаёлни фақат дарсларга чоғлаган беғубор лаҳзалар қадри бугун яна-да билиниб кетаётгандек. Эҳҳе... Синфдошларнинг содда нигоҳлари, соддагина ўйлари ўзлари каби содда эканлиги, ғуборсиз эканлигини шу онларда кўпроқ ҳис қиляпман.

Мана бугун болаликнинг мактаб қувончларига тўлиб-тошган тўққиз йилини ортда қолдириб, мустақил ҳаёт остонасида турибмиз. Қадрдон мактаб ҳовлиси, қадрдон синф хонаси, қадрдон синфдошлар, меҳрибон устозлар... Бугун уларнинг барчаси хотирага муҳрланишга шай бўлиб, кўнгилга хайрлашув изтиробларини солади. Шу онда янги ҳаётга қўяётган қадамимиз қанчалар ҳаяжонли бўлса, беғубор шўхликларимизга гувоҳ мактабимиз билан хайрлашув ҳам шунчалар қайғулидир. Бугун кўзлари ёшланиб, бир-бирларидан ажралишни истамай турган синфдошлар дилидан биргина ўй ўтаётган бўлса не ажаб: "Қани энди ҳаёт чархпалаги яна ортга айлансаю, қайтадан биринчи синфга қайтсам..."

Ҳаёт менга ўз китобидан янги саҳифа очмоқда. Унинг илк қаторларига сиз, азиз устозларимнинг, сиз, қадрли синфдошларимнинг номларини ёзиб қўйишни истардим. Ўша ҳаяжонли дарсларни, ўша қувноқ лаҳзаларни, ширин ва беғубор суҳбатларни, ҳали сизни тарк этмай туриб соғиняпман...

Мадинабону

МУҲАММЕДОВА,

Андижон шаҳридаги

24-умумтаълим мактаби битирувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди