Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№21, 21.05.2015

Инсон руҳияти

ШАКЛЛАР ВА ФЕЪЛ-АТВОР

Психологлар томонидан ўтказилган турли тадқиқотлар натижасида аёлларнинг феъл-атворини билиш бўйича тестлар ишлаб чиқилган. Қуйидаги геометрик, квадрат, яъни тўғри тўртбурчак,учбурчак, айлана ва зигзаг шакллари ёрдамида тузилган тест орқали аёлларнинг қандай хусусият ва характер соҳиби эканлигини билиб олиш мумкин.

Ушбу тест психологлар томонидан тезкор, осон ва ишончли натижа бериши, ҳатто ишга ходимлар қабул қилинаётганда ҳам жуда қўл келиши таъкидланади.

КВАДРАТ

Квадрат шаклини ёқтирадиган аёллар одатда, жуда сабрли, ўз сўзида қатъий турадиган, ҳафсалали бўладилар. "Бари бир ҳеч нарса чиқмади", деб қўл силтаб қўйиш улар учун бутунлай ёт. Улар ўз олдиларига қўйган мақсадлари сари қадамма-қадам интиладилар.

Уларнинг фикрича, олдиндан режалаштирилган бўлса, ҳар қандай иш хамирдан қил суғургандек кечади, ҳаёт бир текис, равон ўтади. Турғунликни яхши кўрадиган бу аёллар умрларининг охиригача шу барқарорликни ушлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Улар мантиқан иш кўрадилар ва ҳамма нарсани, ҳамма ҳаракатларни бир тизимга соладилар, шунинг учун кутилмаган "совға"ларни, янгиликларни, ҳаётдаги танаффусларни, умуман, мантиқий қарашларига тўғри келмайдиган нарсаларни ёмон кўрадилар.

ТЎҒРИ ТЎРТБУРЧАК

Кўпинча бу шаклни ўз-ўзидан кўнгли тўлмайдиган, ҳаётидан қониқмайдиган ва ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга интиладиган аёллар танлайди.

Тўғри тўртбурчакларнинг асосий хусусиятлари: қизиқувчанлик, иродалилик, янгиликларга ўчлик. Улар ҳаётларида ўзгартиришлар қилишга бутун қалблари билан интилади ва янги билимларни эгаллайдилар. Бу тоифадаги аёллар олдида бошқалар узоқ ўтира олмайди. Гоҳида улар ўзларини унутиб, ўзгаларнинг ҳаёти ҳақида хаёл суришга тушиб кетадилар.

УЧБУРЧАК

Бу шаклни ёқтирадиган аёллар об-ҳавонинг инжиқликларига, мавсумий урфларга қарамай, доимо олға интиладилар, фақат иззатталабликларини ҳисобга олмаганда, яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтара оладилар. Ҳисоб-китоб асосида иш олиб борадилар, жиззакиликлари туфайли баъзида нима қилиш кераклигини гоҳо унутиб қўядилар.

Касбий фаолияти жараёнида бошлиқларини мустақил, эркин инсон, аёл эканликларига ишонтира оладилар.

Учбурчакни ёқтирувчи аёллар кўпинча икки нуқтаи назар орасида - ўз шахсий қарашлари ва нотўғри хулоса ўртасида сарсон бўлиб қоладилар. Улар кучли шахс бўлсалар, иккинчи томондан хавфли рақобатчи ҳамдир.

АЙЛАНА

"Айлана" шаклини танлаган аёлларда бошқаларга қараганда, кўпроқ ҳамдардлик ва хайрихоҳлик туйғулари кучли бўлади. Улар ўзларини бошқанинг ўрнига осон қўя оладилар. Ўзгаларнинг ҳиссиётларини, алам ва қайғуларини бўлиша олади.

Меҳрибон, раҳмдил ва куйинчаклик фазилатларига эга бу тоифа аёллар нафақат, ўзларининг, балки яқинлари ва дўстларининг уйларида ҳам барча нарса ўз ўрнида, саранжом-саришта бўлганидагина ўзларини хотиржам ҳис қиладилар. Атрофдагилар билан низосиз муносабатларда яшашни маъқул кўради, хотиржамликни қадрлайдилар. Шунинг учун ҳам жуда кўп ҳоллардагина ўзаро муносабатларда муроса қилиш ҳақида сўз очадилар.

ЗИГЗАГ

"Зигзаг" кўринишини ёқтирадиган аёллар - ижод кишиларидир. Ўзига хос, бировнинг кўмагисиз мартабага эришадилар. Асло биров кўрсатган йўлдан юрмайдилар, ҳамма нарсани ўз хоҳишларига кўра ҳеч кимникига ўхшамаганини ўйлаб топадилар. Улар орасида дилбар, жозибадор аёллар кўп учрайди.

"Зигзаг"ни ёқтирадиган аёллар тезда бир руҳий ҳолатдан иккинчи руҳий ҳолатга ўта олади. Ўзлари манфаат топадиган ҳар қандай ишни уддасидан чиқишга интилади. Бунинг учун кайфиятини, муомаласини истаганча ўзгартира олади. Улар моҳир нотиқ, хаёлларига келган ўзига хос ғоялар билан ортларидан бошқаларни осон эргаштира оладилар.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди