№22, 28.05.2015 Бизга чалинмоқда сўнгги қўнғироқ
Оҳ! Бугун қалбларда чуқур ҳаяжон,
Қўлларда гуллару кўзда ёш - маржон.
Наҳот, тарк этармиз мактабим шу чоқ,
Бизга чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Онадек меҳрингга талпиндик, шошдик,
Шўхликлар бағрида гоҳ тўлиб-тошдик.
Мактабим, тафтингга тўймадик, бироқ
Бизга чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Ахир сенда ўтди олтин чоғимиз,
Барг ёзиб гуллади севги боғимиз.
"Хайр" деёлмасмиз, лабларда титроқ,
Бизга чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Айро бўлмоқдамиз сендан ушбу дам,
Мустақил ҳаётга қўярмиз қадам.
Мактабжон, сўнгги бор илк кундайин боқ,
Бизга чалинмоқда сўнгги қўнғироқ.
Давлатхон ВАЛИЖОН қизи,
Олтинкўл тумани.
|