№23, 04.06.2015 Иқбол МИРЗО,Ўзбекистон халқ шоири.
ШАҲЛОЛАРИНГ
Қўша юлдуз бўлиб ёнар шаҳлоларинг,
Юлдуз кўрар бўлдим мана кундузлари.
Бору... кўкнинг энг чароғон юлдузлари,
Ўша юлдуз бўлиб ёнар шаҳлоларинг.
Нима қилай, мен ҳам сенга ёқсам дейман,
Нима қилай, ёниб турса шаҳлоларинг.
Суйдириб сўнг тониб турса шаҳлоларинг,
Қароғларинг туб-тубига боқсам дейман.
Орамизга кипригингдан девор қўйма,
Бағрим ўйма, худодан қўрқ дилозорим.
Наргис кўзим, бинафшабўй, гулузорим,
Ошиғингни ташлаб қўйма, бекор қўйма.
Қўша юлдуз бўлиб ёнар шаҳлоларинг
Қара, кўкда топишдилар икки юлдуз.
Қора кўкда топишдилар икки юлдуз,
Ўша юлдуз бўлиб ёнар шаҳлоларинг.
|