№27, 02.07.2015 "МАҲАЛЛАМИЗ МАЛИКАЛАРИ"
"Баркамол авлод" вилоят болалар ижодиёт марказида "Маҳалламиз маликалари" кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Хотин-қизлар, айниқса, уй бекаларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда кўнгилли дам олишларини ташкил қилишга қаратилган ушбу танловда шаҳардаги бешта маҳалла фуқаролар йиғинидан беш нафар оқила, зукко ва билимдон келинлар иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Танловни Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ё. Нишонова очиб, иштирокчиларга омад тилади.
Якуний натижаларга кўра, "9- сон" маҳалла фуқаролар йиғинини вакили Дилдорахон Мухторова ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
М. УМУРЗОҚОВА.
|