№28, 09.07.2015 БИТИРУВЧИЛАРГА ОМАД!
Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги 2- сон академик лицейда ушбу таълим даргоҳини тамомлаган йигит-қизларнинг битирув оқшомига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Битирувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилар иштирок этган ушбу тадбирни лицей директори Ф. Аҳмедова очиб, мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларга кейинги ишларида омад тилади. Тиббиёт институти декани Г. Назарова ўз сўзида битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичида яна-да изланиб ўқишга, иштиёқ билан ўрганишга чақирди.
Академик лицей битирувчилари номидан сўзга чиққан Б. Қосимова устозларига миннатдорчилик билдирди. Тадбир давомида янграган гўзал куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.
ЗИЛОЛА.
|