Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№28, 09.07.2015

Қатра

ЧИЛЛАЛИ УЙ

Исмоилжоннинг турмуши бўлмади. Уйланганига икки йил ҳам бўлмай, маълум сабабларга кўра ажрашиб кетди. Уйдагилари бошқа уйлаш тараддудига тушиб қолдилар. Бир қариндоши Роҳилахон исмли яхши қизни топгач, суриштирувдан сўнг тўйга тараддуд бошланиб кетди.

Табиатан қайсар, аммо ҳазилкаш Исмоилжон Роҳилахонни бир кўришдаёқ ёқтириб қолди. Тўй ўтди. Келин-куёвни йўқлаб кун ора меҳмонлар келиб кетарди.

Исмоилжоннинг келинойиси Мафтунахоннинг тўрт синглиси бор. Улар ҳам одатий кунларнинг бирида опасининг овсини - янги келинчакни йўқлаб кириб келишди. Исмоилжон ҳам уларни сингилларидай кўради. "Келинойингларни кўргани келибсизларда" дея ҳазиллашди. Роҳилахон бир зумда дастурхон тузади. Чой олиб кирди. Бу орада шартаки Исмоилжон уларни келинчакка таништираркан, "Қуда холам бечора ўғилга етишгунча беш қизнинг йиғисини эшитган-да, тўғрими, қизлар?" деди ҳазил билан. Унинг бу гапи кичик қизга ёқмади чоғи, шартакилик билан жавоб қайтарди:

- Исмоил ака, сиз ҳам бешта қиздан кейин ўғил кўрсангиз, онамнинг қадрига етасиз!

- Хафа бўлмангу, бизда биринчисиёқ ўғил бўлади!

- Гапни катта гапирманг, ака, - сўз бермади қиз.

- Қани, чойга қаранглар. Келинойингиз сизларни меҳмон қилмоқчи, - мавзуни бошқа томонга бурди Исмоилжон...

Шу воқеага ҳам анча йиллар бўлди. Орадан қанча сувлар оқиб ўтди. Ўшанда Исмоилжон чиллали уйда айтилган гапга у қадар эътибор бермаганди. Бироқ келинойиси Мафтунанинг кичик синглиси чин кўнгилдан тилак қилганми ёки Исмоилжоннинг билмай айтиб юборган гапидан дили оғриганми, ҳартугул, Яратганнинг инояти билан ўша куёв бола беш қиздан сўнг ўғил кўрди.

Ёши улуғ кайвониларимизнинг "Чиллали уйда нимаики ният қилсангизлар, фаришталар дуога қўл очади", деган ҳикматомуз гапларида жон бордек туюлади, назаримда...

Оқибатхон

МАДАМИНЖОН қизи, Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди