№28, 09.07.2015 Фақат аёллар учун!
СИЗГА ҚАНДАЙ ИФОРЛАР ЁҚАДИ?
Атир танлаш бобида аёллардек инжиқ ва талабчани бўлмайди. Лекин кўпчилик аёллар ўзлари хуш кўрган ифорлар уларнинг феъл-атворидан "сўзлаши"ни билмаса керак.
Агар сиз доимий фойдаланадиган атирларингиздан қай бирини кўпроқ ёқтирсангиз, қуйидагилардан ўша атирга хос таърифни билиб, ундан ўзингизнинг феъл-атворингизга хос жиҳатларни топасиз, деган умиддамиз.
ШАРҚДА ОММАЛАШГАН АТИР ИФОРИ
Шарқда кенг фойдаланиладиган атирлар ихлосмандлари ўзларининг асосий вазифаларини оилада турмуш ўртоқларининг ҳаётини безаш деб тушунадилар. Бундай аёлларга шамол эсган томонга оғиш, муроса қилиш, келишиш хусусиятлари хос. Улар муаммони атрофлича ўрганадилар, таваккалчиликни хуш кўрадилар, сўнгги қарорни чиқарадилар ва бир дақиқадан кейин режалаган ишлари қолиб, бутунлай бошқа нарсаларни амалга оширадилар. Баъзан бу аёллар ички ҳиссиётларига қулоқ солишмайди. Шарқона атирларни севувчи аёллар сокинликни, ёлғиз яшашни ёқтирмайдилар.
Шарқона атирлар тўплами: Belle d Opium, Yves Saint, Dior Addict, Dior, Vanille Ambre, …
ГУЛЛАР ИФОРИ
Гуллар ифорини севувчилар орасида бошлаган ишини охиригача етказиб қўядиган масъулиятли аёллар жуда кўп учрайди. Ҳамма соҳада ҳам ўзларига керакли шароит, қулайликлар яратмагунча хотиржам бўлмайдилар. Уларнинг кўнгли нозик, тез ранжиб қоладилар. Айнан шунинг учун ҳамма ишларини олдиндан режалаштириб иш кўрадилар. Ўзларига ёқадиган шахсий саволлари бор ва бу саволни тез-тез берадилар: "Қаердасан?" Бу савол албатта, уларнинг яқинларини бирмунча жаҳллантиради. Шу йўл билан аёллар ўз ҳаётларини, атрофидагиларнинг турмуш тарзини назорат қилаётгандай таассурот қолдирадилар.
Гуллар ифорини таратувчи атирлар: Beautiful, EsteeLauder, BulgaripourҒemme, Chanel №5, Dolce&Gabbana,…
МУСАФФО, ТИНИҚ ИФОРЛАР
Мусаффо, соф ифорли атирларни хуш кўрувчи аёллар табиатан оптимистлар. Улар бирор ёққа борсалар, худди кайфиятлари билан шу жойга ёруғлик олиб киргандай бўладилар. Улар тасаввурларидаги хаёлларини ҳақиқий ҳаётга кўчирадилар. "Денгиз ҳиди" ихлосмандларининг ишлаб чиқариш, ижод қилишга лаёқатлари жуда юқори. Бу тоифа аёллар инсон ақлига сиғдириши мушкул бўлган даражада жуда сабр-тоқатлидирлар. Улар муроса қилишга уста бўлади. Уларнинг жозибадорлиги шу даражадаки, ҳар қандай эркак истаса-истамаса, албатта, орқаларидан қараб қолади.
Мусаффо, соф бўйлар тўплами: CoolWater, Happy, Clinique, Davidoff, Women, DKNY,…
ДАРАХТЛАР ИФОРИ
Дарахтларнинг хуш бўйларини маъқул кўрувчилар ўзбилармон ва ўзим бўлай дейдиган (эгоист) аёллардир. Улар кўпчиликка қўшилмаслик тарафдори. Атроф-муҳитнинг, табиатнинг етарли даражада такомиллашганидан хафа бўладилар. Улар тез-тез эришган ютуқларига юқоридан назар ташлайдилар. Яна айримлари юрак амри билан эмас, балки бойлик илинжида турмушга чиқишга тайёр бўладилар.
Дарахтлар ифорини таратувчи атирлар: Wood Wood, Comme des Garcons, Dry Woods, Jo Malone,…
МЕВА-РЕЗАВОРЛАР ИФОРИ
Мева-резаворлар ҳиди анқийдиган атирлар ихлосмандлари жуда ҳис-туйғуга берилувчандирлар. Улар тақдир ва эркаклар туйғуси билан ўйнашишни яхши кўрадилар. Ноз-карашма қилиш уларнинг узоқ давом этадиган табиий ва ягона хусусиятлари - бойликлари. Ташқи таъсирларга тез бериладилар, фикр ва ҳаракатларида муқим эмаслар. Масъулиятни осонгина бировларнинг елкасига юклаб қўя қоладилар. Улар шахсий ҳукмронликка интилмайдилар, бировнинг соясида жон сақлашни ва ўз билганларича яшашни афзал кўрадилар. Суқ кириши, жоду-амалларга ишонадилар, омадсизлар билан мулоқот қилмайдилар.
Мева-резаворлар бўйини таратувчи атирлар: Be Delicipus, DKNY, Hippy Ғizz, Moschino, Sunset Heat, Escada,…
Муштарий КАТТАБОЕВА тайёрлади.
|