Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№29, 16.07.2015

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизмати раҳбарлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган электрон ва босма оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан жамоатчиликни хабардор қилиш оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда давлат бошқаруви идораларининг ҳам вазифаси ҳисобланади. Бунда бошқарув органлари ўз фаолиятлари бўйича маълумотларни мустақил равишда тайёрлашлари ҳамда ОАВга тақдим этишлари ёки корхона веб сайтига жойлаштириб боришлари муҳим аҳамият касб этади.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координаторининг молиявий кўмагида ўтказилган ушбу тадбирда шу масала хусусида атрофлича сўз юритилди.

Ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган семинар давомида иштирокчилар мавзуга доир қатор маърузалар билан танишдилар, ОАВ мухбирларининг жойлардаги давлат органлари ҳузурида аккредитациядан ўтиши каби масалаларга бағишланган амалий машғулотларда қатнашдилар.

Якунда семинарнинг фаол иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди