Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№30, 23.07.2015

МУЛОҲАЗА

КИТОБ - ДОНИШМАНДЛИК БЕЛГИСИ

Китоб - инсон онгининг кўзгуси. Инсон ана шу кўзгуда ўзини чиройли кўришни истасаки, демак, кўп китоб ўқиши, китобдан маънавий озуқа олиши, унинг ҳамроҳига айланиши керак.

Китоб - инсоннинг энг оқил, энг тўғри йўлни кўрсатувчи доно дўсти, маслаҳатчисидир. Қанча илм изласак, қанча меҳр ва далдага муҳтож бўлсак, барчасини китобдан топишимиз мумкин.

Билим истаган ҳар бир киши учун китоб ҳамиша ёрдамга тайёр эканини унутмаслик лозим. Китоблар оламида яшаган инсоннинг онги, дунёқараши, салоҳияти, маънавияти юксак бўлади.

Китоб берадиган маънавий хазина ҳеч қачон тугамайди, бу зиё ҳеч қачон сўнмайди. Кимки ҳаёт шамини илм билан ёқса, у сира сўнмайди, орадан йиллар, асрлар ўтса-да, қалбларда барҳаёт қалқиб тураверади.

Билимнинг чегараси гўёки уфққа ўхшайди. Унга қанча яқинлашсанг, шунча узоқлашаверади. Инсон фақат китоб ўқиш билангина чегараланиб қолмасдан, ўрганганларини амалда қўллаши ҳам зарур. Киши қанча кўп ўқиса, шунча кучли бўлади. Таниқли ўзбек ёзувчиси Ойбек, илм олиш игна билан қудуқ қазигандек гап, ғайрат ва шижоат, тўзим талаб қиладиган иш, дея таъкидлаган. Албатта, кимдир бу қудуқни охиригача қазиб, чанқоғини қондиради, кимдир эса унинг акси. Ҳеч нарса билмайдиган ва ҳеч нарса билишга интилмайдиган киши манқуртдир. Билимли инсон ҳеч қаерда, ҳеч қачон ёлғиз қолмайди, унинг билимлари худди содиқ аскардек уни туну кун қўриқлаб туради.

Нилуфар ҲАМДАМОВА,

АДУ қошидаги Асака академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди