№31, 30.07.2015 Бахтингдан айланай, Ўзбекистоним!
Бағрингда камолга етмиш ёш авлод,
Қалбларида сўнмас шаҳду шижоат,
Аждодлар орзуси бўлмиш ижобат,
Бахтингдан айланай, Ўзбекистоним!
Буюк сиймоларни эркалаган юрт,
Бобур, Темурларни елкалаган юрт,
Эй, дўстим, тупроғин кўзларингга сурт,
Бахтингдан айланай, Ўзбекистоним!
Жаҳон айвонида порлаган нурсан,
Ободсан, озодсан, эркинсан, ҳурсан,
Кўнгил пештоқида муқаддас дурсан,
Бахтингдан айланай, Ўзбекистоним!
Алёрлар айтилар мадҳингга минг бор,
Бугун ҳар кунингга тараққиёт ёр,
Осмонинг мусаффо, кўринмас ғубор,
Бахтингдан айланай, Ўзбекистоним!
Умринисо ҲАБИБУЛЛАЕВА, Марҳамат тумани.
|