Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№31, 30.07.2015

ҚАТРА

ДАРАХТЛАР...

Дарахтлар шамолда ҳам, бўронда ҳам ҳатто осмондан бошларига тош ёғса-да, ҳеч қаёққа кетмайдилар. Улар илк бор қуёш нурига чўмилган, биринчи марта навниҳол шоҳчалари куртак ёзган, ғунча тугган хотиралари ила азиз билган Ватанини ҳеч қачон тарк этмайдилар. Сабаби уларнинг одамлар каби икки оёғи, қушлар каби қанотлари бўлмаганлиги учун эмас, балки улар инсонлардан-да садоқат ва вафо туйғуларини яхшироқ англаганлари учундир.

Гарчи фарзандидек азиз билган меваларига тош отсангиз ҳам, ҳеч бир қилмаган гуноҳи учун калтак билан саваласангиз ҳам, у ўз вақтида қайта куртак ёзишда, умид билан ғунча тугишда ва яна бахтиёр одамлардек кулиб-очилишда давом этадилар. Гарчи жаннатий меваларини, саратонда соя-салқинини бизларга илинса-да, уларнинг бу яхшиликлари ўрнига бизнинг қотил қўлларимиз уларнинг илдизларини ҳам қуритмоқчи бўлади.

Энди кексалик гаштини сурарман деб ўйлаганида бошини кундага қаратиб ёнида ойболтани чархлаймиз. Белидан мадор кетганида, қуриб-қақшаб, бутун баданига ажин тушганида ўчоқ ёнига судраб келиб, бутун умр ҳалол меҳнат ила йиғиб-терганларини кулга совирамиз. Лек улар шунда ҳам биз - инсонларга хизмат қилганидан мамнундирлар!..

Хосият НИГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди