№32, 06.08.2015 КЕЛАЖАГИ БУЮК ОМОН ЭЛИМСАН
Осмонинг файзидир кулган қуёшинг,
Таърифинг тилларда достон элимсан.
Сенга камарбаста кексаю ёшинг,
Келажаги буюк омон элимсан.
Ҳар соҳа қўлларин тутмиш имконлар,
Эъзозлар тўрида турасан мағрур.
Боболар, момолар - азиз арконлар,
Қадр самосида таратарлар нур.
Буюк аждодларнинг ўгити дилда,
Шижоат, шаҳд билан босамиз қадам.
Тинчлик ҳимояси ҳар бир кўнгилда,
Дардли юракларга қўямиз малҳам.
Кўкларга кўтариб юртнинг байроғин,
Юксак чўққиларни забт этажакмиз.
Тўтиёлар этиб зарра тупроғин,
Энг нурли манзилга биз етажакмиз!
Эргашой ЖЎРАЕВА.
|