№32, 06.08.2015 ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида халқ таълими тизими ходимларининг анъанавий август кенгашлари шўъба йиғилишларини ўтказиш бўйича тренерлар тайёрлашга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.
Тажрибали педагоглар, методист ўқитувчилар иштирок этган мазкур тадбирда шўъбалар доирасида август кенгаши шўъба йиғилишларини ўтказиш бўйича тренерлар тайёрлашга бағишланган машғулотлар ўтказилди, қизиқарли маърузалар ўқилди. Машғулот ва маърузалар республика ишчи гуруҳи ва вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг малакали ўқитувчилари томонидан ўтказилди.
Иштирокчилар мавзу доирасидаги ишларни ташкил этиш юзасидан илғор ва самарали усулларни ўрганиб, билим, малака ва тажрибаларини ошириш имконига эга бўлдилар.
Шоирахон АҲМЕДОВА,
ВХТХҚТМОИ ўқитувчиси.
|