Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№33, 13.08.2015

БАҒРИНГДА БАЙРАМЛАР ШУКУҲИ КЕЗАР

Ватан чизгилари юзимда аён,

Қалбим тошқинида, кўзимда аён.

Сийратимга боққин, камолимни кўр,

Тўкис рўзғоримда Ватан намоён.

Марду майдонлари хизматда доим,

Нуроний, кексалар иззатда доим.

Кенг, равон кўчалар - файзнинг акси,

Ватан - юз очганим, муқаддас жойим.

Ҳар томон, ҳар ошён - тилакларда гул,

Юрсам хиёбонлар, йўлакларда гул.

Оқшомги кўчалар гулчироқлардан

Чароғон нурларга чулғанди буткул.

Хумо қуш рамзини тикдим - ипак, зар,

Байроғингни ойу юлдузлар безар.

Фавворалар мадҳинг айтишар, гўё,

Бағрингда байрамлар шукуҳи кезар.

Англадим: аслида сизу биз - Ватан,

Айёминг муборак, эй азиз Ватан!

Умида ЖЎРАЕВА, Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди