Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№33, 13.08.2015

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур семинарда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати А. Тўхтабоев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И. Ҳалимбековлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш, шунингдек, уларнинг давлат бошқаруви идоралари билан ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлигини кучайтириш, давлат грант танловларидаги иштирокини ошириш масалаларига атрофлича тўхталдилар.

Семинарда мутахассислар томонидан ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Якунда жорий йилда жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловларида ғолиб бўлган вилоятимиздаги "Чўлпон" хайрия жамғармаси, вилоят Футбол Федерацияси, "ЭкоТип" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Хўжаобод тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Ҳақиқат" ва Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Қўрғонтепа ҳақиқати" газеталарига сертификатлар топширилди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди