Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№33, 13.08.2015

ТАНЛОВ

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

З. М. Бобур номли вилоят комедия ва драма театрида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним" шиори остида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 17 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этди.

Фуқаролик жамиятининг ўзига хос тизими - маҳалла институтини ривожлантириш, унинг ваколат ҳамда вазифалари кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалишида муҳим омил бўлмоқда. Буни вилоятимизда фаолият олиб бораётган 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, фуқароларни, айниқса, ёшларни истиқлол ғояларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш, вояга етмаганлар, хотин-қизлар ўртасида содир этиладиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Белгиланган шартларга кўра, танловда қатнашаётган фуқаролар йиғинининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Йиғинлар, уларнинг қошидаги комиссияларнинг иш юритишдаги илғор тажрибалари, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш, кексаларни эъзозлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, ёшлар тарбияси, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини асраш, маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишлари атрофлича таҳлил этилди.

Танлов доирасида қатнашчиларнинг иш фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар ҳамда ҳунармандчилик ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра, Жалақудуқ туманидаги "Ибрат" маҳалласи биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Пахтаобод туманидаги "Саноат" маҳалласига иккинчи, Балиқчи туманидаги "Дўнгсарой" маҳалласига учинчи ўрин насиб этди.

Танлов ғолиблари, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ФАХРИДДИН


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди