Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№33, 13.08.2015

НАМУНАЛИ ТАРБИЯ МАСКАНЛАРИ

БАРКАМОЛ АВЛОД - ЮРТ КЕЛАЖАГИ

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Булоқбоши туман бўлимига қарашли 23- мактабгача таълим муассасаси тумандаги нуфузли, қатор ютуқларга эришиб келаётган тарбия масканларидан бири ҳисобланади.

Намунали фаолият олиб бораётган ушбу масканда айни кунда 180 нафардан ортиқ кичкинтойлар олти гуруҳда малакали тарбиячилар томонидан тарбияланмоқда. Шунингдек, муассасада чеварлик, тасвирий санъат, рақс, бадиий гимнастика, рус тили, инглиз тили тўгараклари ташкил этилган бўлиб, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгарак машғулотларида болажонларнинг соғлом ўсишлари, нутқий ривожланишлари, қизиқишлари, мактабга тайёргарликлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Айниқса, "Зумрадойлар давраси" тўгараги машғулотларида болажонларимизнинг миллий қарашлари шаклланмоқда, уларни халқимизнинг урф-одат ва қадриятлари руҳида тарбялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муассасада Шоҳиста Қодирова, Муяссар Тешабоева, Гулчеҳра Сатимова, Майрамхон Рўзиматова, Одинахон Нурматова сингари жонкуяр ва тажрибали тарбиячилар ўз ишларига сидқидилдан ёндашаётганликлари, қолаверса, болаларда машғулотларга катта қизиқиш уйғотаётганликларидан ота-оналар беҳад мамнун бўлмоқдалар.

Ёш авлодни соғлом, жисмонан баркамол бўлиб улғайишларига алоҳида эътибор керак. Шунинг учун ҳам уларнинг кундалик таомлари витаминларга, дармондориларга бой бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу мактабгача таълим муассасаси тумандаги 1-, 4-умумтаълим мактаблари билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради. Ана шу ҳамкорлик болажонларнинг мактабга тайёргарлигида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

- Мактабгача таълим муассасалари ота-оналар иш билан банд бўлганида, шунчаки болаларни назорат қилиб турадиган жой эмас, балки мактабга тайёрлаш, уларнинг нутқини ўстириб, одоб-аҳлоқ ва берадиган маскандир, - дейди мазкур муассаса мудираси Дилбархон Матқосимова. - Энг муҳими, билим олиш учун асосий пойдевор ҳам ана шундай муассасаларда қурилади. Айниқса, Таянч Дастури асосида болаларга берилаётган билимлар мактабга тайёрлов бўйича ота-оналарга, педагогларга катта ёрдам бўлмоқда,

Дарҳақиқат, келажагимиз пойдевори бўлган ёш авлод, уларнинг баркамол, зукко ва билимдон бўлиб вояга етишишларида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамияти муҳимдир. Бу борада самарали ишларни амалга ошираётган юқоридаги каби муассасаларнинг фаолияти ибратга лойиқдир.

Умида ЭГАМБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди