Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№33, 13.08.2015

ИФТИХОР

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН САОДАТ

Мустақиллик - бу улуғ неъмат. У бизга ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини берди, республикада адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш, ўз миллий давлатчилиги барпо қилишга имконият яратди, Ўзбекистон халқаро миқёсда ўзини танитиш, барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди, халқнинг маънавий уйғониши учун тўла имконият яратди. Юртиниг бор тарихини, миллий қадриятларимизни тиклади.

Бу йил истиқлолга эришганимизга 24 йил бўлади. Мустақилликнинг ҳар бир қадами бизга катта имкониятлар бераяпти. Тўғрисини айтганда, юртимизда кундан-кунга йилларга тенг бунёдкорликлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг қайси бир ҳудудига борманг, таниб бўлмас даражада ўзгарганини кўрасиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Андижон давлат тиббиёт институтида, хусусан, институтнинг асаб касалликлари ва неврология кафедрасида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" деб номланган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва ахборот-тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлган Мустақиллик кунини кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилгандир.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши жамоатчиликнинг Ватанимиз мустақиллигининг қадр-қимматини, мустақиллик йилларида Ўзбекистон босиб ўтган йўлнинг, кенг қамровли ислоҳотларнинг, фуқароларимизни янги марраларни забт этишга ундайдиган улуғвор муваффақиятларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини чуқур англаб етишида муҳим омил бўлмоқди.

Бугун Ўзбекистонга нисбатан "маънавият мамлакати" деган таърифни ҳеч иккиланмасдан бемалол қўллашимиз мумкин. Бундай эътирофга сазовор бўлиш осон ёки бир кунда бўлиб қоладиган иш эмас, албатта. Ҳозир дунёда маърифат, маданият, санъат, бир сўз билан айтсак, маънавият ҳақида Ўзбекистончалик жон куйдираётган давлатлар бармоқ билан санарли. Айрим давлатларда умуминсоний қадриятлар оёқ-ости қилиниб, маънавий таназзул рўй бераётган бир паллада биз кўплаб мамлакатлардан маънавий жиҳатдан илгарилаб кетганимиз барчамиз учун қувонарлидир.

Менинг назаримда, бунинг бош омили биринчи навбатда, юрт равнақи ва ободлигига, шунингдек, ёшлар тарбияси, таълим тизимига берилаётган катта эътибор, миллий қадриятларимиз қадрланаётгани, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, энг асосийси, ривожланишнинг, тараққиётнинг тўғри йўли танланганлигидадир.

Буни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Андижонимиз улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўринга эга. Ривожланган саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги, фидойи инсонлар меҳнати барча соҳаларни изчил тараққий эттиришда муҳим омил бўлмоқда. Вилоят маркази, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, обод бўлиб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалмоқда.

Таъкидлаш керакки, амалга оширилаётган ибратли ишларнинг барчаси вилоят ҳокимлиги томонидан аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга, хусусан, аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқаришига қаратилаётганлигини алоҳида эътироф этиш керак. Айниқса, бугунги кунга келиб, Андижон оқшомлари фавворалар сайри билан янада файзли бўлиб боряпти. Кейинги йилларда биргина Андижон шаҳрининг ўзида ўндан зиёд фавворалар бунёд этилди. Шаҳардаги энг катта фаввора - Бобур майдонида сувнинг турли шаклларда отилиши, чироқлар ва мусиқа уйғунлиги кишига завқ беради.

Дарҳақиқат, шаҳримизни томоша қилган кишини бир-биридан кўркам фавворалар дурлар сочиб қаршилайди. Бу юртимиздаги тинчлик, кўнгил хотиржамлигидан далолатдир. Зеро, хотиржамлик ҳукм сурган юртдагина халқ бунёдкорлик ишларига қодир. Кўкка интилаётган фавворага қараб, юртимизнинг қудрати ҳам шу каби виқор ила юксакликка бўй чўзаётганлигини, унинг улуғворлигини теран ҳис этади киши.

Бир сўз билан айтганда, бугун вилоятимизда Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши, қишлоқларимиз ободлиги, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган дастурларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганини амалга оширилаётган хайрли ишлар тасдиқлаб турибди.

Умуман олганда, мустақиллик халқимизнинг тарихий ютуғи, бугунги ютуқларимиз асоси, келажак авлод таянчидир. Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага бизни қандай марралар кутиб турибди, деган ҳаётий саволларни ўзимизга бериб, хулоса чиқариб олсаккина юртимиз тақдирига ҳар биримиз масъул эканимизни ҳис этамиз.

Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган қарама-қаршилик ва тўқнашувларни, вайрон бўлаётган шаҳар ва қишлоқларни, тинч аҳолининг қони тўкилаётганини кўриб, Ўзбекистоннинг оддий фуқароси сифатида шуни айтаманки, энг олий саодатимиз - мустақиллигимиздир. Энг катта бойлигимиз - тинчлигимиздир.

Бугун бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратаётган аёлларнинг ҳаётдан шод юз-кўзларига қараб, замонавий таълим тарбия масканларида вояга етаётган бахтли авлодга қараб Ўзбекистон келажаги буюклигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласан, киши.

Ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқарган, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклаган, мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётган, биз ёшлар келажагига мустаҳкам замин яратаётган азиз ва мукаррам - Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Насибахон

РАҲМАТУЛЛАЕВА,

Андижон давлат тиббиёт институти асаб касалликлари ва неврология кафедраси ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди