№34, 20.08.2015 АЙЁМЛАРИНГ БИСЁР БАҒРИНГДА СЕНИНГ
Жаннатнинг устига қурилган гўё,
Тошингда гул унар, эмас бу рўё,
Томирда аждодлар қони нур - зиё,
Миллатинг ҳур яшар бағрингда сенинг!
Осмонинг мусаффо, йўқ сира армон,
Байрамлар юрти бу, бутун эл шодон,
Тўй бўлмаган кун йўқ, тўкин дастурхон,
Айёмларинг бисёр бағрингда сенинг!
Сеҳрли диёрни қилмайман ҳавас,
Чаманзоринг ичра оламан нафас,
Водийлар қўйнига чорлагай бир сас,
Оҳанрабо сир бор бағрингда сенинг!
Дунёни кезсам-да, қўмсар шу тупроқ,
Ўзга юрт гулидан азиз ҳар япроқ,
Йироқда юракни ўртар минг фироқ,
Киндигим қони бор бағрингда сенинг!
Давлатхон ВАЛИЖОН қизи, Олтинкўл тумани.
|