№35, 27.08.2015 МУСТАҚИЛЛИК - ДЎСТИМ, ТЕНГДОШИМ...
Мустақиллик - дўстим, тенгдошим,
Сендан ўзга дўстни нетаман?
Баъзан қувлаб эрка қуёшинг,
Андижондан чиқиб кетаман.
Мен барибир соддаман, содда,
Суйган қизин кутган соатлаб.
Гар кўз сузса кибор қоматлар,
Жон деб жондан чиқиб кетаман.
Ҳеч нимага кўнмайди кўнгил,
Жим юраман бўлмай деб кулги.
Номардларни келса ҳам ургим,
Тўполондан чиқиб кетаман.
Кутгувчим бор қаерга борсам,
Дастурхонга дунёни ёзар.
Кимдир сени қоралаб қолса,
Қуюшқондан чиқиб кетаман.
Мустақиллик - дўстим, тенгдошим...
Нурилло АБДУШУКУРОВ, Андижон шаҳар.
|