Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 27.08.2015

ОТИНОЙИЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ОИЛА - МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

унинг мустаҳкамлигини таъминлаш муҳим, - дейди Донохон ая Мелибоева.

Маҳаллаларимизда турли маросимларни ўтказиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда отинойилар хизмати алоҳида эътирофга сазовор.

Бугун маҳаллаларда отинойилар томонидан олиб бораётган ижобий ишлар ҳақида ҳар қанча гапирсак озлик қилади. Қорасув шаҳридаги "Учтегирмон" маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси Донохон ая Мелибоева ҳам ана шундай ибратли фаолият олиб бораётган отинойилардан бири. Бу куюнчак ва ташаббускор аёлнинг саъйи ҳаракати билан маҳаллада норасмий ўқишларга йўл қўйилмайди, маърака ва турли маросимлар ихчам, чиройли ўтмоқда. Ёшлар тарбияси, оилалар, айниқса, ёш оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги ишларда опанинг алоҳида хизматлари бор.

- Оила - муқаддас қўрғон. Уни барпо этиш, мустаҳкамлаш жуда қийин, бироқ арзимаган баҳона билан шу муқаддас қўрғони бузилаётган оилалар ҳақида қайғуриш, уларни сақлаб қолиш, имкони борича ажримларнинг олдини олиш бўйича ижобий ишларни олиб бормоқдамиз, - дейди биз билан суҳбатда Донохон ая. - Жумладан, ёш, бўлажак келин-куёвларга турмуш, рўзғор, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарлари тўғрисида тушунчалар бериш, ёшларни, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида ўтказилаётган турли давра суҳбатлар, тадбирлар ва учрашувлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Суҳбатимиз асносида Донохон ая бир воқеа ҳақида гапириб берди:

- Эндигина маҳалладаги издиҳомдан уйга қайтгандим, - дейди опа. - Остонадан кирар-кирмас қўнғироқ бўлди. Маҳалла котиби тезда идорага етиб келишимни сўради.

Бордим. Хонамда ёшгина келинчак йиғлаб ўтирибди. Гап нимадалигини дарров фаҳмладим. Оилавий можоро туфайли оиласи пароканда бўлган келинчакнинг дардларини тингладим. Кейин эса унга мулойимлик билан хато ва камчиликларини ҳаётий воқеалар билан тушунтирдим. Қайнонасидан нолиётган келинчакка "сизда ҳам айб бор, ёшлигингиз сабаб оиладаги келишмовчиликларни қабул қилолмаяпсиз" дедим. Хулосани чиқариши учун ибратли ҳикматлардан мисоллар келтирдим. Келинчакни ўз йўлимга солиб, уйига кузатарканман, ундаги асабийлашиш ҳомиладорликнинг илк белгилари эканлигини тушундим. Сўнг келинчакнинг онаси, қайнонаси билан суҳбатлашдим. Уларга ҳам муаммони тинч ҳал этиш, ёш оилага ёрдам бериш зарурлигини тушунтирдим.

Келинчакнинг онаси мулзамлигини яширолмади. Бу ўзининг хатоси эканини айтиб, узр сўради. Ўша куниёқ қизини қудасиникига ташлаб келди.

Ёш оила ярашиб кетди. Ҳозир ўша келинчак мени учратиб қолса, ўша вақтда чиндан ҳам ёшлик қилганини, оиласини сақлаб қолишда унинг насиҳатларига қулоқ тутиб, кам бўлмаганини айтишдан чарчамайди...

Дарҳақиқат, опанинг фаолиятида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш билан боғлиқ бу каби воқеалар жуда кўп бўлган. Қолаверса, опанинг маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳат иш олиб бориб, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказилишига ҳам бош-қош бўлаётганидан маҳалладошлари беҳад мамнун. Опа ўзининг ана шундай ибратли ишлари, самимийлиги билан эл-юрт ҳурмат-эътиборини топа олган.

Илм - яхшиликларнинг дебочаси. У ҳар қандай эзгуликларга йўл очади. Ҳар қандай муаммо илм туфайли ўз ечимини топади. Донохон ая Мелибоева сингари илмли, катта ҳаётий тажрибага эга отинойиларимиз бор экан, оилаларимиз мустаҳкам, ҳаётимиз тинч ва осойишта бўлишига асло шубҳа йўқ.

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди