Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 10.09.2015

ЁШ ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР

ЧАҚАЛОҚЛАР ҚАНДАЙ ЧЎМИЛТИРИЛАДИ?

Оилада фарзанд дунёга келди. Бу қувончли воқеа ота-онани, оиладаги катталарни бирдек хурсанд қилди. Гўдакни туғруқхонадан олиб чиқдилар. Уйга келган янги меҳмонга алоҳида эътибор керак.

Олдиндаги вазифа - чақалоқни чўмилтириш! Бундай вақтда одатда ёши улуғ онахон ва бувиларимиз ёрдамга келадилар. Аммо улардан олисда ёки уларни чақиришнинг имкони бўлмаган кезларда ёш оналаримиз чақалоқларни қай йўсинда чўмилтиришлари кераклиги хусусида сўз юритмоқчимиз.

Гўдакни ювинтириш учун махсус сирли ёки пластмасса ваннача тутилади. Болани чўмилтиришдан аввал, ҳар сафар ванначани тозалаб ювинг. Бу тоғорада асло кир ювиш мумкин эмас, чунки гўдакка бирор инфекция ёки касаллик юқиши мумкин. Фарзандингизни чўмилтиришда доимо махсус сув термометри, "Детское" совунидан фойдаланинг.

Чақалоқлар одатда, илк киндик яраси битгандан сўнг - 10 кунлик вақтида чўмилтирилади. 15-20 кунлик давригача қайнатиб, 36-37 даражагача совутилган сувда чўмилтириш мақсадга мувофиқдир. Сув ҳарорати аста-секин совитиб борилади, бола олти ҳафталик бўлганда, сувнинг ҳарорати тахминан 37 градус бўлиши лозим. Хона ҳарорати эса 20-22 градусни ташкил қилиши керак.

Гўдаклар эрталаб ёки кечқурун чўмилтирилади. Агар бола кечқурун чўмилтирилса, яхши ухлайди. Ванначадаги сув чақалоқ танасини кўмиб туриши лозим. Ювинтиришдан олдин боланинг устидан қуйиш учун сувни, баданини артиш учун момиқ сочиқни ва йўргакларни тахт қилиб қўйиш шарт.

Келинг, энди асосий ишга ўтсак. Гўдакни чўмилтириш тартиби ҳақида ёш оналарга тавсияларни бериб ўтсак:

1. Ваннача тагига йўргак узун қилиб солинади.

2. Она чақалоқни ванначага чап қўли билан бўйин ва орқасидан, ўнг қўли билан сони ва думбасидан ушлаб оҳиста ётқизади.

3. Сўнгра ўнг қўл билан боланинг бўйнини, қулоқлари орқасини, кўкраги, қорнини, қўл-оёқларини, қовуғини, думбалари орасини ювади.

4. Охирги босқичда болани орқа ўгириб, кўтарган ҳолатда устидан сув қуйилади (сувнинг ҳарорати ваннадаги сувдан 1 градус паст бўлади).

Мана чақалоқни чўмилтириб бўлдингиз. Энди уни тезгина аввалдан иситиб қўйилган момиқ сочиққа ўраб, аста босиб қуритилади. Киндикка 1 фоизли бриллиант яшили ёки 70 градусли спирт суртилади. Сўнг йўргаклаб эмизилади ва ухлатилади.

Чақалоқ кўпи билан 5-7 дақиқа чўмилтирилади. Ҳафтада 2 марта совун ишлатилса кифоя. Гўдак чўмилтирилган ваннача яхшилаб ювиб олиб қўйилади.

Ёдингизда бўлсин: чақалоқнинг барча кийимлари, йўргаклари пахта матодан бўлиши шарт! Гўдак йўргаклашда бугунги кунда оналарга эркин йўргаклаш усули тавсия этилмоқда. Бола бир ойликкача унинг кийимлари дазмолланган ҳолда ишлатилиши керак.

Ўйлаймизки, ушбу тавсияларимиз ёш оналарга ёрдам беради.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти доценти.

Минурахон БОЗОРОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ассиссенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди