Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№39, 24.09.2015

1 ОКТЯБРЬ - ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

МАҚСАДИМИЗ: ЁШ АВЛОДНИ ЮКСАК САЛОҲИЯТЛИ ИНСОНЛАР ЭТИБ ТАРБИЯЛАШ

Шоҳидахон Сиддиқова 1972 йили Олтинкўл туманида туғилган. 2006 йили Андижон давлат университетининг бошланғич таълим, спорт ва тарбиявий ишлар факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўзи таҳсил олган мазкур билим даргоҳида бошлаган. Дастлаб болалар етакчиси, сўнг ўқитувчи, илмий бўлим мудири вазифаларида, 2013 йилдан эса мактаб директори лавозимида ишлаб келмоқда. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

Мактабимиз вилоятдаги кекса таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Мактаб фаолиятига 1914 йилда асос солинган. Кейинчалик мазкур мактаб базасида туманимиздаги қатор мактаблар ташкил топган. Бугунги кунда мактабда 150 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 23 нафар тажрибали педагоглар таълим-тарбия бермоқдалар. Шулардан 3 нафари олий, 15 нафари биринчи тоифали ўқитувчилардир.

Кейинги йилларда мактабимиз биноси капитал таъмирланиб, моддий-техника баъзаси тубдан яхшиланди. Кимё, биология, физика, тасвирий санъат, чизмачилик ҳамда инглиз тили фанлари хоналари мослаштирилиб, зарур жиҳозлар билан тўла таъминланди.

Мактабимизда ўз касбининг фидойиси бўлган тажрибали ўқитувчилар меҳнат қилади. Уларнинг дарсларни илғор педагогик технологиялар асосида, ноанъанавий ўқитиш усулларини қўллаган ҳолда олиб бораётганликлари таълим сифати ва самардорлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Гулираъно Орифжонова, Жамилахон Ғаниева, Маъмурахон Сотволдиева, Арофатхон Сўфиева, Аҳмаджон Исабоев, Искандар Исмоилов, Мақсудахон Эргашева, Махсудахон Мадаминова, Маликахон Муқимова, Фаридахон Мадраҳимова сингари ўқитувчиларимиз дарсларни юқори савияда ўтказиш билан бирга, ўқувчиларни касбга йўналтириш, фанларга бўлган қизиқишини, мактабдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида ҳам намунали иш олиб бораётганликлари, умуман, жамоамизнинг ҳамжиҳатликдаги фаолияти ютуқларимиз омили бўлмоқда.

Ўқувчиларимизнинг билим, иқтидор ва салоҳиятлари уларнинг фан олимпиадаларида, турли миқёсда ўтказилаётган спорт мусобақаларидаги иштирокида яққол кўзга ташланмоқда. Уларнинг кўпчилиги фанларни аъло даражада ўзлаштириб, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгалламоқдалар. Жумладан, ўтган ўқув йилида "Билимлар беллашуви"нинг туман босқичида математика фани бўйича Жасурбек Муҳаммаджонов, Муслима Фозилжонова фахрли ўринни эгаллади. Шунингдек, Мирғолиб Абдуллаев ҳам математикадан фан олимпиадасининг туман босқичида 1- ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фахрли ўрин соҳиби бўлди. Умиджон Ҳайитбоев эса география фанидан туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритди.

Ўқувчиларнинг жисмонан соғлом бўлишлари уларнинг нафақат, баркамол улғайишларига, балки аъло баҳоларга ўқишларига катта ёрдам беради. Ана шундан келиб чиқиб, мактабимизда ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилади.

6- синф ўқувчиси Рустам Маҳкамов таэквандо тўгарагининг фаол ва иқтидорли аъзоларидан бири. У шу спорт тури бўйича 13-14 ёшли спортчилар ўртасида туман, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган кўплаб мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб, тегишли диплом ва медаллар билан тақдирланган.

Ўқувчиларимизнинг бундай ютуқларга эришишида изланувчан, талабчан ва ташаббускор ўқитувчиларнинг хизматлари катта. Ана шундай илғор ўқитувчиларимиз моддий ва маънавий рағбатлантирилмоқда.

Мактабимизда маънавий-маърифий ишлар ҳам намунали йўлга қўйилган. Дарсдан ташқари тўгарак машғулотлари мунтазам ўтказилиб борилади. Байрамлар, улуғ шоир ва адибларимиз таваллуд кунларига бағишланган кечалар, Бобурхонлик, Навоийхонлик мушоиралари, шунингдек, "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан "Хотира ва қадрлаш" сингари тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган.

Айниқса, Гулмира Ғаниева раҳбарлигидаги "Ораста қизлар" тўгараги самарали иш олиб бормоқда. Тўгаракка мактабимизнинг юқори синф ўқувчилари тўла жалб этилган. Тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг келажакда қандай касб эгаси бўлишлари, гиёҳвандлик, одам савдоси, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш сингари мавзуларда ўтказилаётган суҳбатлар уларнинг билим ва тушунчаларини бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кўплаб ўқувчи қизларимиз турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ўз истеъдод ва салоҳиятларини намоён этиб келмоқдалар.

Бугунги кунга келиб мактабимизда 2015-2016 ўқув йилини кўнгилдагидек ўтказиш ҳамда мактаб биносининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши учун зарур барча ишлар амалга оширилди. Зарур ёқилғи захираси жамғарилган. Бир сўз билан айтганда, ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун мактабимизда барча шароитлар яратилган. Биз - ўқитувчи ва мураббийларнинг асосий мақсади, давр талаби асосида ишлаш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларимизни билимли, юксак салоҳиятли, юрт равнақи учун фидойи инсонлар қилиб камолга етказишдир.

Шоҳидахон СИДДИҚОВА,

мактаб директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди