№40, 01.10.2015 Устозга
Берган таълимингиз улкан сабоқдир,
Сўзларингиз асли дилда маёқдир,
Борлигингиз суянч, қалбларга тоғдир,
Фидойи устозим, сизга ташаккур!
Шодлигимга шодлик қўшдингиз яшнаб,
Ибратсиз барчага эъзозда яшаб,
Пойингизга бор меҳрни тўшаб,
Фидойи устозим, айтай ташаккур!
Қоғозу қаламга бўлиб ошино,
Ҳар битта шогирдга қўясиз бино,
Меҳрингизга айтай дилдан тасанно,
Фидойи устозим, сизга ташаккур!
Меҳнатларингизга минг қуллуқ қилиб,
Чеккан заҳматингиз қадрини билиб,
Яшаяпмиз сиздан намуна олиб,
Фидойи устозим, сизга ташаккур!
Акрамжон МАМАТОВ, Андижон шаҳри.
|