Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№40, 01.10.2015

КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН ОЛИМА

Устозлик мақоми улуғ ва шарафлидир. Ана шундай улуғ ва шарафли касбни ардоқлаб, ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган устозлар орасида Андижон қишлоқ хўжалиги институти Ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси доценти Махпузахон Юсупова ҳам бор. У самарали меҳнатлари, касбига фидойилиги билан ҳамкасблари, жамоатчилик, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топган олималардан биридир.

Асли Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчасида туғилиб ўсган Махпузахон болалигидан келажакда етук олима бўлишни ният қилганди. Нияти холис экан, бугун ана шу ниятига етди. Бунга албатта, осонликча эришгани йўқ. Бу йўлда ўқиди, ўрганди, тинимсиз изланди. 1995 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг аграномия факультетини тамомлади, сўнг аспирантурада ўқиди. 2001 йилда "Плёнка остига экилган ғўзани зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

М. Юсупова 2002 йилдан институт илмий бўлим бошлиғи лавозимида ишлади, 2004 йилдан бошлаб ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида меҳнат қилиб келмоқда. Шунингдек, институтдаги "Олима" уюшмаси раҳбари сифатида ҳам самарали фаолият юритмоқда. У илмий-педагогик фаолияти давомида ғўза, ғалла, сабзавот ва мева экинлари заракунандаларига қарши курашиш, турли хашоратларни зарарсизлантириш, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш йўналишларида кўплаб илмий ишлар олиб борди. Ташкилотчи ва юксак илмий салоҳият соҳибаси сифатида қатор грантлар ғолиби бўлди.

Ёш, шижоатли олима Махпуза Юсупова айни кунга қадар 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 12 та услубий қўлланма ва 1 та монография яратган муаллиф сифатида ҳам катта илмий салоҳият соҳибаси эканлигини кўрсата олди.

М. Юсупова таълим жараёнини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориши талабаларнинг пухта билим олишларида муҳим омил бўлмоқда. Бундан ташқари, ёш мутахассисларнинг илмий ишларини қўллаб-қувватлаш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш баробарида ҳам кўплаб ибратли ишларга бош-қош бўлмоқда. Қаҳрамонимиз самарали меҳнатлари учун институт ректорати, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғлари, "Ўзбекистон Республикаси Мустақилликнинг 20 йиллик" нишони билан тақдирланди.

- Мен касбимдан бахт топган аёлман, - дейди М. Юсупова. -Ўз касбимни, ишимни яхши кўраман, кўплаб ютуқларга эришдим. Изимдан кўплаб шогирдларни эргаштира олдим. Булар ҳаммаси меҳнат ва сабрнинг меваси, деб ўйлайман.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Махпузахон Юсупова илм йўлида изланишдан, интилишдан тўхтамайдиган фидойи устозладандир. У каби барча педагогларимизни касб байрамлари билан муборакбод этамиз.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди