Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№40, 01.10.2015

ИЗЛАНУВЧАН УСТОЗ

Юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга хизмат қилмоқда. Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ўз ишига талабчан, жонкуяр устозларнинг ўрни беқиёс.

Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежининг математика фани ўқитувчиси Дилоромхон Боймирзаева ана шундай зиёкор сифатида эътирофга лойиқ.

Дилоромхон опа болаларни жон дилидан севади.Улар билан бўлган ҳар бир мулоқот, тортишувлар, баҳс-мунозарага бой дарслар устозга бир олам завқ бағишлайди. Ўқувчиларнинг фанига қизиқишлари унга илҳом беради. Дарсларни янги педагогик технологиялар асосида ўтишга, айниқса, иқтидорли ўқувчиларни қўлллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. Унинг ўқувчилари билими, иқтидори, интизоми, жамоат ишларидаги фаол иштирок этиши билан кўпчиликка намуна бўлишмоқда. Изланувчан устоз айни пайтда ўқитувчилар ва мураббийлар учун "Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш" номли методик қўлланма яратиш устида иш олиб бормоқда.

Бу йил ўз касбининг фидойиси бўлган Дилоромхон опанинг педагогик фаолиятини бошлаганига 24 йил тўлади. Бу йиллар ичида у юзлаб болаларга фан сирларини ўргатди.

Д. Боймирзаева коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти етакчиси сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда. Қизларни турмушга тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, хушмуомала ва меҳнатсевар қилиб тарбиялаш борасидаги тажрибалари туманда оммалаштирилган. Айниқса, хотин-қизлар орасида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоатчилик фонди, "Камолот" ЁИҲ туман бўлимлар ҳамда сиёсий партиялар билан ҳамкорликдаги ишлар эътиборга моликдир. Унинг ташаббуси билан коллежда ўтказилаётган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, кечалар, спорт мусобақалари ёшлар тарбиясида муҳим роль ўйнамоқда. "Ораста қизлар" тўгарагининг мунтазам фаолияти ўқувчи қизларнинг ҳунармандчилик, оила тутумлари борасидаги билимларини бойитмоқда.

Д. Боймирзаева ўзининг меҳнатсеварлиги, юксак маънавияти, ташаббускорлиги билан маҳалласида ҳам қадр топган. У турмуш ўртоғи Эркинжон ака билан икки фарзандни камолга етказиб, эл қаторига қўшишди. Ҳозир ўғли Ниёзбек иқтисодчи бўлиб ишлайди. Қизи Умидахон Андижон давлат университетида таълим олмоқда.

Келажакнинг фидойи устозларидан бири бўлган Дилоромхон опага шарафли ва машаққатли фаолиятида соғлик ва омад ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз.

Барнохон ҲАЙДАРОВА.

Суратда: О.Боймирзаева ўғли билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди