Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№42, 15.10.2015

Кечинма

КУЗ ТУНИ - ҚАЛБИМ МЕҲМОНИ...

Соатнинг "чиқ-чиқ" садоси вақтнинг шиддатини ошираётгандек. Дераза токчасидаги гултувакларда ўсаётган гуллар эсаётган майин шаббодага ҳаваслари келиб, гўё уни хузурига чорлаётгандай. Ўйноқи шамоллар эса уларни хушбахт қилиш учун дийдорга ошиқадилар. Майин шаббода нафасидан баҳраманд бўладилар. Гуллар бу лаҳзаларни ҳар тунда интизор бўлиб кутишади.

Кузнинг оғушига чўмаётган тун бутун оламга қора кўрпасини ёйган. Ташқарига қарасанг, дарахтларнинг олтин япроқлари тўкилиб, ҳар ёнга сочилганлигин кўрасан. Жуфт-жуфт мусичалар бир-бирларининг пинжларига суқилишган. Чигирткалар чириллаган. Ариқ бўйидаги умри тугаб борётган райхонларнинг ифори димоғингни қитиқлайди. Шудгор оралаб оқаётган сувнинг шилдираши, буларнинг бари-бари кўнгилда ухлаб ётган хотираларни уйғотади. Ана шу хотиралар гўё тунги дардлар билан қоришиб кетади.

Кўнгил чаманзордан айро бўлса-да, сарғайган майсалар юзига тикилиб, бир таскин излайди. Сўнги илинжда тўкилган япроқлар оёқлар остида қолиб, бағри хун, саргардон қалбнинг бир кўриниши эмасмикан, деб ўйланиб қоласан киши. Янги меҳмон кутаётган келинчак сингари ойнинг юзларида доғ, у кундан кун тўлишиб боради.

Қулоғимга куз тунининг таниш овози эшитилади: Яна сен-ла биргаман, сен-ла сирдошман.

... Куз туни қалбимга меҳмон бўлади. Бутун тун бўйи хаёлан у билан суҳбатлашаман, дардлашаман. Қалбим халоват топади.

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА, Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди