№43, 22.10.2015 ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Андижон индустриал педагогика коллежида "Тил - миллат кўзгуси" мавзусида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни коллеж директори Р.Жўрабоева очиб, тил байрами билан ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклади. Шунингдек, тадбирда сўз олган "Ўзбек тили ва хорижий тиллар" кафедраси ўқитувчилари Д. Аҳмедова, М.Қурбонова, М.Қосимова ва Д.Юнусовалар тилимизнинг бошқа тиллардан бой ва жозибали эканлигини мисоллар билан исботлаб бердилар.
Тадбирда билим даргоҳининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нигора Дадабоева томонидан тайёрланган бадиий ва саҳналаштирилган байрам дастури намойиш этилди.
Х. СИДДИҚОВА.
|