№43, 22.10.2015 Иқтидорли ёшлар ижодидан
"КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ"
Мамлакатимизда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар мусиқа ва санъат ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали кўплаб иқтидорли ёшларни юзага чиқармоқда. Фестиваль доирасида болажонларимиз миллий халқ чолғу асбобларида куй ижро этиш, ҳунармандчилик, рақс, ашула, тасвирий санъат ва адабиёт йўналишларида ўз истеъдод ва маҳоратларини намо-йиш этишмоқда.
Қуйида фестивалнинг туман ва шаҳар босқичлари адабиёт йўналишида ғолиб деб топилган бир гуруҳ ўқувчиларнинг ижод намуналари билан танишамиз.
КАПАЛАКДАН СЎРАНГ
Капалакдан сўранг умр нелигин,
Улар етишади вақтнинг қадрига.
Бир кун яшаса-да сирин сотмайди,
Хасад қилишмас бир-бирларига.
Бир сония тин билмай ҳалакдир.
Умид қилиб бу дунёда яшайди.
Оппоққина, беозорим, капалак,
Ҳудди масъум фариштага ўхшайди.
Ойгул НЎЪМОНОВА,
Марҳамат туманидаги 20- умумтаълим мактабининг 8- синф ўқувчиси.
ЁМҒИР
Бугун бўлди-ку уч кун,
Жонимга тегдинг чиндан.
Бунча ёғмасанг узоқ,
Қасдинг бормиди мендан?
Дарс қилсам, бермай тоқат,
Хаёлимни оласан.
Томчилар чак-чак томиб,
Чилдирмангни чаласан.
Қўй, ёғма кун оралаб,
Чиқсин энди камалак.
Сендан бўламан хафа,
Қуёш бермаса дарак.
Шоира НОДИРБЕКОВА,
Избоскан туманидаги
39- ДИМИнинг
7- синф ўқувчиси.
КУЗ
Олтин каби товланиб,
Ўлкамизга куз келди.
Шамол аста шивирлаб,
Барглар ерга тўкилди.
Далада иш қизиди,
Пахталар хирмон бўлди.
Зилол сувларнинг юзи,
Япроқларга кўмилди.
Олма, узум ғарқ пишиб,
Хайратимни оширди.
"Увол қилма тергин" деб,
Боғбонни ҳам шоширди.
Осмонда қора булут,
Ёмғир ёғар бошимдан.
Қалбимга солиб титроқ,
Куз, кетмагин қошимдан.
Муслимахон БАҲОДИРОВА,
Шаҳрихон туманидаги
54- умумтаълим мактабининг
5- синф ўқувчиси.
БЕТАКРОРИМ ВАТАНИМ
Кўзмунчоқлар таққим келади,
Она юртим, кўз тегмасин деб.
Аждодларим жафолар чеккан,
Фарзандларим бош эгмасин, деб.
Бетакрорим, ягонам, Ватан,
Дурлар ичра дурдонам, Ватан.
Қайга бормай талпиндим сенга,
Гўзал юртим, обод Ватаним.
Шунча имкон яратдинг менга,
Боғлар ичра гўзал чаманим.
Бетакрорим, ягонам, Ватан,
Тилло-тахтим кошонам, Ватан.
Хуршида КАРИМОВА,
Жалақудуқ туманидаги 30- умумтаълим мактаби ўқувчиси.
ОНАЖОНИМ
Эй, бошимда парвонам,
Ғамга ботсам, ғамхонам,
Меҳрибонимсиз, онам,
Бу дунёда ягонам.
Эй, юрагим парчаси,
Сизсиз бекор барчаси.
Аллоҳга минг шукрона,
Берди сиздайин она.
Алла айтар бедорим,
Тунлари йўқ ороми.
Сиздирсиз азиз онам,
Бу дунёда ягонам.
Малоҳатой ЗОКИРОВА,
Шаҳрихон туманидаги 46- умумтаълим
мактабининг 8- синф
ўқувчиси.
ОЙМОМО
Тунда ёғду сочади,
Ортимиздан чопади,
Баҳри дилим очади,
Оймоможон, оймомо.
Қараб кўзим тўймайди,
Нурин сочиб тинмайди,
Менга эртак сўйлайди,
Оймоможон, оймомо.
Мубинахон
ОРТИҚБОЕВА,
Андижон шаҳридаги 34- умумтаълим мактабининг 5- синф ўқувчиси.
|