№47, 19.11.2015 Янги китоб
ОРЗУЛАРИ ОСМОН ҚИЗ
Вилоятимизда ижодкор ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Шеърият бўстонида турфа гул-у чечаклар кўп, ҳар гулнинг ўз ифори бор. Айниқса, бу чечаклар ичида ёш, иқтидорли қа-ламкашлар етишиб чиқаётгани қувонарлидир.
Ана шундай ёш ижодкорлардан бири Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мавлуда Азимовадир. У эндигина ижод, шеърият бўстонига кириб келмоқда. "Муҳаммад Юсуф" номидаги ёш ижодкорлар тўгарагининг фаол аъзоларидан бири бўлган ёш шоиранинг қатор шеърлари туман, вилоят газеталарида чоп этилди.
Яқинда ёш ижодкорнинг "Буюклар биз томондан" номли китоби "Наманган" нашриётида нашрдан чиқди. Она Ватан, табиат, дўстлик, ота-онага ҳурмат, меҳр-муҳаббат мавзуларидаги шеърлар киритилган илк китоби унинг шеърият мухлисларига биринчи туҳфасидир.
Мавлуданинг бундан буён ҳам ўқиш, ўрганишдан, изланишдан тўхтамаслигини, ижодини юксалтириб боришини, ижодда, ўқишда унга ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
ТАҲРИРИЯТ.
|