Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№47, 19.11.2015

ҲАСАД ОФАТДИР

Аллоҳ таоло бу дунёни имтиҳон дунёси қилиб яратган. Биламизки, ҳаётда яхшилик ва ёмонлик ҳамиша ёнма-ён бўлади. Инсонлар моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилару, қалб ва руҳдаги дардларига бепарво қарайдилар.

Чунки бадандаги дард одамга машаққат ва зарар келтиради. Қалб хасталиги икки дунёда ҳам надомат келтиради. Буни эса баъзи бир инсонлар ёдидан чиқарадилар.

Қалб касаллиги ичида энг зарарли ва ёмонроғи - бу ҳасаддир. Ер юзида энг биринчи содир этилган қотиллик ва қон тўкишга сабаб бўлган нарса ҳам ҳасад эди. Ривоятларда келтирилишича, Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли Ҳобил ва Қобил Аллоҳ учун қурбонлик қиладилар. Ҳобил ўзининг энг яхши молини қурбонлик қилди ва у қабул қилинади. Бундан ҳасад қилган Қобил ўз инисини ўлдиришни истади. Ҳасад орқали туғилган истак охир-оқибат амалга ошди. Ҳасад шундай катта жиноятни келтириб чиқарганининг ўзи ҳам унинг нақадар ёмон ва хатарли иллат эканлигини кўрсатади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак ҳадиси шарифда ҳасаднинг зарари ва унинг муолажаси ҳақида шундай марҳамат қилдилар: "Сизлардан олдинги ўтган умматлардан сизларга етиб келган касаллик: душманлик ва ҳасадгўйликдир. Ваҳоланки, ҳасад қирувчидир..."

Ҳасаднинг энг ёмон офати шундаки, ҳасадгўй Аллоҳнинг тақсимотига эътироз қилгани учун унинг ғазабига дучор бўлади. Чунки ҳасадгўй Аллоҳ таоло ўз мулкидан хоҳлаган бандасига кўпроқ, хоҳлаган бандасига камроқ беришлигини адолатсизлик деб баҳолайди. Натижада ўзи ўша неъматлардан ҳам, қилган амалининг савобларидан ҳам маҳрум бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Ҳасаддан сақланинг! Чунки олов ўтинни егани каби ҳасад яхши амалларни еб тугатади" деганлар.

Ҳасад инсондаги энг қабиҳ хислатлардан бири бўлиб, инсоннинг осуда ҳаётини бузади. Инсон ўзидан ночорроқ кишиларга назар солиб, аҳволини солиштириб боришлиги ҳасад ҳовурини пасайтиради. Бу ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Сизлардан бирингиз мол-мулкда ва аҳлоқда ўзидан устун турадиган кишини кўрса, дарҳол шу нарсаларда ўзидан пастроқ турадиган кишиларга назар ташласин", дея таъкидлаганлар. Тарихимизда ўтган фозиллардан бири Асмаъий айтади: "Бир юз йигирма ёшга кирган бир кишини кўриб ундан сўрадим. Узоқ умр кўришингизга сабаб нима? У киши: "Ҳасад, кинчиликдан парҳез қилдим. Мана шу хислатим узоқ умр кўришимга сабаб бўлди", деб жавоб берди". Ҳаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб, энг баланд чўққиларигача ҳар нарсада ҳасад бордир. Инсон бошқа бир кишига етган неъматни ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда, унга ҳавас қилиб ўша неъматни ўзига ҳам берилишини ният қилса, ўша неъматни сўраб, дуо қилса, Аллоҳ унинг дуолари ва ниятини ижобот қилади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Икки кишидан бошқаларга ҳасад қилинмайди. Улардан бири Аллоҳ таоло унга мол бериб, уни яхшилик йўлида сарфлашга мусаллат қилган кишидир. Иккинчиси, Аллоҳ унга илм (ҳикмат) бериб, у ўша илми билан амал қиладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган кишидир". Демак, мол-мулкини ҳалолдан топиб, ҳалол жойга сарфлаётган кишига ва илмидан ўзи ҳам, бошқалар ҳам манфаат топаётган кишига фақат ҳавас қилишлик лозим.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳасад ва ёмонликлардан асрасин. Доимо бир-бирларимизга ҳавас билан қарайдиган, ҳаётда чиройли амаллар билан яшайдиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Абдупатто МАЖИДОВ,

Андижон шаҳридаги "Оқгўр" жомеъ масжиди имом ноиби.

Аъзамжон АБДУҚОДИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имом ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди