№48, 26.11.2015 Дил туғёни
ГУЛ ВА ДИЛ
Қуёш нури аста кунлар саҳифасини очиб, илиқ ҳарорати ила кўнгил ғуборларини аритган шундай маҳзун лаҳзаларда хаёлларга эргашаман. Нозик туйғулар ила нафас олаётган гулнинг ифори эриниб, юзини очади. Гул япроқлари ила кўкка талпинади. Шамоллар япроқларни учириб, ҳурлик қанотида сайр қилади гўё.
Ноябрь - кузнинг сўнгги илинжи. Дарахтлардан маъюс тўкилаётган сариқ барглар айрилиқдан эмас, балки замин билан дийдорга ошиқувчи кўнгиллари шод. Жуфт-жуфт мусичалар осмонларни қучиб парвоз қилишади. Дил ана шу мусичаларга ҳавас билан боқади. Хотираларнинг қўлидан тутиб, синалмаган севги остонасида икки йўл аро аросатда дил на ортга, на олдинга қадам ташлашни билмайди. Худди куз каби ноилож.
Ноябрь сарғаймаган майсаларнинг кўзларида яшил майсазор сурурини хаёл қилади. Гул сўнгги бор қуёшнинг ҳароратидан тўйиб-тўйиб нафас олади. Чексизликни билмаган хаёл хаста дилларга умид бахш этади гўё.
Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА,
Андижон тумани.
|