Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№50, 10.12.2015

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ҲАМЖИҲАТЛИК - ОБОДЛИК КАЛИТИ

- дейди Қорасув шаҳридаги "Мустақилликнинг 15 йиллиги" маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлғоной Сиддиқова.

Асли касби тикувчи бўлган Тўлғоной Сиддиқовани маҳалла аҳли маслаҳатчи вазифасига лойиқ кўрганларида, дастлаб иккиланганди. Негаки, маҳалладаги 2 минг нафарга яқин аҳоли билан ишлаш осон эмаслигини яхши биларди. Маҳалла аҳлининг ишончи, кексаларининг маслаҳати, юрт ишига бўлган шижоати билан ушбу вазифасида масъулият билан иш бошлади. Фаолиятининг илк кунларданоқ масъулиятни ҳис этган ҳолда астойдил меҳнат қилди, маҳалладаги ҳар бир оилага кириб борди. Маҳалла ишига кириб боргани сари вазифасига меҳри ортиб борди, атрофидагиларнинг ишончини қозонди. Муҳими, Тўлғоной опа маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлаш, турли иллатларнинг олдини олиш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эриша олди.

Маҳалла ҳудуддаги шаҳар тиббиёт бирлашмаси, қатор дорихоналар, тўйхона, шаҳар силга қарши кураш шифохонаси, "Интерагростар", "Барлос асали" ва бошқа фермер хўжаликлари, қатор савдо шохобчалари билан ҳамкорликда маҳаллани ободонлаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, маънавиятини юксалтиришга қаратилган зарур ишларни амалга оширишда маслаҳатчининг алоҳида хизматлари бор.

- Маҳалла ҳам бир оиладай гап. Оиланинг мустаҳкам бўлишида ҳамжиҳатлик катта аҳамиятга эга. Мен ҳам маҳаллада иш ташкил қилишда, аввало, ҳамжиҳатликни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаман, - дейди маслаҳатчи Тўлғоной Сиддиқова. - Ҳар бир ишда маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, иш тутаман. Ахир ҳамжиҳат бор жойда юксалиш, файз-барака бўлади-да.

Дарҳақиқат, маслаҳатчининг маҳалла раиси Маннобжон Мамажонов, котиба Гулшаной Мамазоитова, отинойи Шаҳзодахон Тожибоева, дастурхончи Хадичахон Мамадалиева ва бошқа маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда олиб бораётган ишлари самараси ўлароқ, маҳалла шаҳардаги намунали гўшалардан бирига айланди.

Маҳаллада айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, маҳалладаги оилаларнинг аксарияти ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Уйда ўтирган хотин-қизлар, ҳунар ўрганишга қизиқадиган ёшлар уларга "устоз-шогирд" анъанаси асосида бириктириб қўйилган. Шу боис маҳаллада деярли ишсиз ёшларни, аёлларни учратмайсиз.

Жумладан, маслаҳатчи Тўлғоной опанинг ўзи ҳам оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган. Турмуш ўртоғи Муҳиддин ака ҳамда тўрт нафар фарзанди билан хонадонларида қандолат цехини ташкил этиб, новвот ва турли ширинликлар тайёрлаб, эл дастурхонини бойитишга ҳисса қўшмоқда.

Ҳа, фаол, фидойи, масъулиятни ҳис қилган инсонгина ҳам оила, ҳам жамият ишига чин дилдан ёндашади. Атрофидагиларнинг юрагига йўл топа олди. Бугун маслаҳатчи Тўлғоной Сиддиқова ҳам ана шундай давримизнинг фаол ва фидойи аёллари қаторида самарали фаолият олиб бораётганлиги алоҳида эътирофга сазовордир. Мана шундай аёлларимиз бор экан, юртимиз янада обод бўлаверади.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда: маслаҳатчи Тўлғоной Сиддиқова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди