Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№50, 10.12.2015

Тавсия

ТУШКУНЛИКДАН ҚУТУЛИШНИНГ 10 ҚОИДАСИ

Инсон кўпинча узлуксиз иш ёки бошқа муаммолар сабаб ўзини хорғин ва чарчаган ҳолда ҳис қилади. Баъзан фасл ўзгариши ёки ҳаётдаги айрим тушунмовчиликлар ҳам бунга сабаб бўлади. Ана шундай пайтларда инсон ўзини ўзи қўлга ола билиши ва тушкунликка берилмаслиги лозим.

Тушкунликдан қисқа вақт ичида халос бўлишни истасангиз, россиялик психологлар томонидан тавсия этилган қуйидаги 10 қоидага амал қилинг, улар сизга ёрдам бериши мумкин. Демак:

1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам руҳингизни туширмасликка ва "мен кучлиман" деб, шунга ўзингизни ишонтиришга урининг.

2. Ўзингиз хоҳлаган нарсани амалга оширишга (албатта, ижобий бўлса) гарчи бу жуда қийин бўлса ҳам, албатта ҳаракат қилинг.

3. Ёқимли ва кўтаринки руҳдаги қўшиқлар тингланг.

4. Ёқтирган таомингиз ва яхши кўрган меваларингизни тановвул қилинг.

5. Латифалар ва ҳажвий китобларни кўпроқ мутолаа қилинг.

6. Ўзингиз ёқтирган ва маъқул деб билган машғулот билан шуғулланинг.

7. Энг яхши кўрган инсонингиз билан дилдан суҳбат қуринг.

8. Одамлар билан муносабатда очиқчеҳра ва самимий бўлинг.

9. Ҳеч қачон ўзингизни бахтсиз ёки омадсиз деб ҳисобламанг.

10. Орзуларингизни авайланг, ўзингизни яхши кўринг ва ҳурмат қилинг.

Ушбу қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг. Бирор сабаб уларнинг уддасидан чиқолмасангиз, хавотирга ўрин йўқ. Негаки, кайфиятингиз қандай бўлиши бу биринчи навбатда ўзингизга боғлиқ. Асосийси, ўзингизни яхши кўришдан тўхтаманг. Шунда ҳаётнинг ва умрнинг қадрига етасиз ҳамда имкониятларингиз кўп ва кенг эканлигига амин бўласиз.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди