Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 10.12.2015

"101" огоҳлантиради!

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙЛИК!

Бугун юртимизда, хусусан, вилоятимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Афсуски, баъзи ҳолларда қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла-тўкис амал қилинмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Қурилиш объектларида ёнғинга қарши сув ҳавзаларини ташкил этиш фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, қурилиш ишлари кетаётган ҳудудлардаги сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, автомобилларнинг кириш йўлларини текислаш, иш вақти тугагандан сўнг электр, газ жиҳозларини ўчириш, вақтинчалик ошхона ва ётоқхоналарда ноқонуний, қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланмаслик ҳамда маиший пропан газ балонларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш чора-тадбирлари доимий назорат қилиб борилиши лозим.

Қурилиш объектларида ана шу ва бошқа ёнғин хавфсизлиги қоидаларини таъминлашга оид талабларнинг бажарилмаслиги ёнғинлар келиб чиқишига, катта миқдорда моддий талофатлар кўрилишига, ҳатто инсонларнинг куйиб, тан жароҳати олишларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бу борада белгиланган қоидаларга қатъий амал қилайлик!

Араббой ЖУМАБОЕВ,

Андижон тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди