Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№50, 10.12.2015

"101" огоҳлантиради

МАСЪУЛИЯТНИ УНУТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК!

Республикамизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтаётган бугунги кунда вилоятимизда ҳам ойликни самарали ўтказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қурилиш ишлари олиб бораётган объектларда "Ёнғиндан огоҳ бўл, қурувчи!" шиори остида тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Шунга қарамай, айрим қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан белгиланган қоидаларга амал қилинмасдан вақтинчалик тортилган электр симлари, носоз электр жиҳозлари, қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланиш сингари нохуш ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Бундан ташқари, қурувчилар иштирокида объектлар қурилиш лойиҳаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича техник талабларни киритиш, қурилиш жараёнида уларга қатъий амал қилиш юзасидан суҳбатлар, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Унутмаслигимиз керакки, ана шу талаблар тўла-тўкис бажарилсагина иншоотларда ёнғин хавфсизлигини тўла таъминлай оламиз. Ана шунга эришиш ҳам қурувчиларнинг, ҳам ёнғин хавфсизлиги тизими ходимларининг бурчи эканлигини асло унутмайлик.

Азизбек АБДУЛЛАЕВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди