Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№51, 17.12.2015

Тавсиялар

ҲАЁТДА ҚОҚИЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Инсон ҳаётидаги энг муҳим нарсалардан бири бу - ҳаётий тажрибадир. Тажриба эса йиллар давомида шаклланади. Шу боис ҳам ёши улуғ инсонларнинг маслаҳатлари ёш авлод учун ибрат саналади. Кекса авлод вакиллари билан ҳамсуҳбат бўлсангиз, уларнинг ҳар бир сўзи ҳикмат, ибрат эканига ўзингиз амин бўласиз. Қуйида йиллар давомида шаклланиб, авлоддан, авлодга ўтиб келаётган ибратга айланган баъзи панд-насиҳатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.Уларнинг кўпини эшитган бўлсангиз-да, яна бир бор ўқиб чиқсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди. Зотан, ана шу панд-насиҳатлар, ибратли гаплар ҳаётда қоқилмаслигингизда, кези келганда, тўғри йўл танлашингизда Сизга асқотиши аниқ.

Ҳаёт - бу айни дамдир. Кўпчилик келажакдан ғаройиб совғалар кутади. Аслида эса ҳаёт айни дақиқаларда кечаётганини унутмаслик керак. Демак, яшаётган лаҳзаларингизни муносиб ўтказишни ўрганинг, ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.

Қўрқув билан яшаманг. Биз қўрқадиган кўп нарсаларнинг аксарияти ҳеч қачон содир бўлмаслиги мумкин. Содир бўлган тақдирда ҳам биз ўйлаган даражада ёмон бўлмайди.

Ҳаётда энг муҳими яқин инсонларингиз ёнингизда эканини унутманг. Яқинларингизни ҳаётда ҳамиша биринчи ўринга қўйинг. Улар сизнинг ҳар қандай ишингиздан, севимли машғулотингиздан ҳам муҳимроқдир. Яқинларингизни қадрланг, улар сизнинг борлиғингиздир.

Буюм тўплашга муккангиздан кетманг. Вақтингиз ва пулингизни сарфлаётган буюмлар вақти келиб умрингизни қисқартиради. Нарсаларингиз қанчалик оз бўлса, шунчалик эркин бўласиз. Буюмлар олишга ақл билан пул сарфланг.

Қувончнинг қадрига етинг! Ҳаёт қисқа ва унинг ҳар лаҳзасидан завқ олинг. Сиз ҳақингизда бошқалар нима деб ўйлашлари ҳақида бошингизни қотирманг. Ҳаётдан завқланинг.

Хато қилишдан қўрқ-манг. Биз хатолардан қочишга уринамиз, аслида айнан хатолар бизни муваффақият сари етаклайди. Хато қилганингизда улардан тўғри хулоса чиқаришга, уларни такрорламасликка урининг.

Ғазабланманг. Ғазабла-ниш, асабийлашиш оқибати узоқ давом этади, сизни турли хасталикларга гирифтор қилади. Шу боис ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ҳиссиётингизни жиловлай билинг.

Доимо яхшилик қилинг. Яхшилик йўлингизни очиқ қилади. Кичкинагина яхшилик мўъжизалар яратишга қодир эканлигини унутманг.

Жисмоний ҳаракатдан тўхтаманг. Жисмоний ҳаракатда бўлиш ёки спорт билан шуғулланиш доимий ҳаёт тарзингизга айлансин. Спорт сизни жисмонан, руҳан ва маънан кучли қилади. Саломатлигингизни ҳам мустаҳкамлайди.

Ҳар доим ҳам ҳақ бўлавермайсиз. Биз доимо ҳамма нарсани биламиз, деб ўйлаймиз. Лекин атрофимизда биздан ақллироқ инсонлар ҳамиша топилади. Буни ҳеч қачон унутманг.

Ҳаёт мақсадсиз зерикарли бўлади. Сиз учун нима муҳимлигини аниқлаб олинг ва ҳаётингизни ана шу асосда қуринг, кўзлаган мақсадингиз сари дадил ҳаракат қилинг.

Сиз атрофдагиларни назорат қила олмайсиз. Биз доим атрофимиздаги одамлар ўзларини биз истагандек тутишларини хоҳлаймиз. Аммо, аслида бошқаларни ўзгартира олмаймиз. Ҳар бир инсоннинг ўз шахсияти борлигини унутманг ва уни ҳурмат қилинг.

Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам тушкунликка тушманг. Билингки, Сиз ўзингиз ўйлаганингиздан кўра ақллироқ ва кучлироқсиз.

Миннатдорлик инсонни бахтга олиб боради. Сизга яхшилик қилганларга миннатдорчилик билдиришни унутманг ва доимо тинч ўтаётган кунингизга шукур қилиб яшанг.

Ҳалоллик хотиржамликдир. Ҳаётингизда ҳамиша ҳалол, тўғрисўз ва адолатли бўлинг.

Ўқиш-ўрганишдан асло тўхтаманг. Ўқиш мияни чархлайди, маънавиятингизни юксалтиради, турли ҳолатларда тўғри хулоса чиқаришингиз учун етарли даражада билимдон бўлишингизга замин яратади.

Ўтмишдаги ёмон хотиралар бугунги ҳаётингизни заҳарлашига йўл қўйманг.

Ишингизни аъло даражада бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳаётда бирор нарсага эришиш учун, албатта, тер тўкиш керак бўлади.

Энди кеч, дейиш ҳаракат қилмаслик учун баҳона холос. Ҳеч қачон кеч бўлмайди. Олдинга қўйилган мақсадга ҳар қандай ёшда ҳам эришиш мумкин.

Бирор сўз айтишдан олдин, албатта, ўйланг. Бировни хафа қиладиган гап айтишдан эҳтиёт бўлинг. Бу сизнинг ҳурматингизни зиёда қилади.

УМИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди