Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№52, 24.12.2015

Қатра

ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН ГУЛ

Боғбон уни бир дўстининг боғида кўрдию, мафтун бўлди. Ундан кўчат қилиб, ўз гулзорига келтирди. Бу ерда ҳам гуллар кўп, бироқ у ўзгача сирли ва чиройли эди. Ким меҳмон бўлса, унинг атрига, ҳуснига маҳлиё бўларди. У ўзининг атрофида гирдикапалак бўлаётган капалаклар, булбулу қушларнинг лутфларини тавозе билан қабул қиларди. Атрофидаги бошқа гулларни менсимас, уларга жуда паст назар билан қарай бошлагани сезиларди. У тобора кибр отига минарди...

Ногоҳ бир куни боғбон ўзга юртдан келтирилган ноёб ва ҳашамдор ажиб гулнинг ниҳолини келтирди. У чаман ичра товланиб турарди. Энди борики эътибор, борики лутфу карам ўша гулга қаратилганди. Боғ ўртасига ўтқазилган аввалги ҳусндор гул гўёки бир чеккада қолиб кетгандек эди...

Янги чирой очган гулнинг самимийлиги, кўнгилчанлиги, барчаги бирдек муносабатда бўлиши чамандаги гулларнинг дилини очди. Улар янги гул билан дўстлик ришталарини боғладилар. Гулзор ўртасидаги аввалги чиройли гул эса эътиборсизликдан мунғайиб турар, олдинги кибридан асар ҳам қолмаганди. Манманлик, чиройидан кибрланиш унинг ифорини, ҳусну тароватини ҳар томонга тарқатиб юборгандек эди...

Акрамжон МАМАТОВ,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди