Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№1, 01.01.2016

Дил номалари

СОҒЛИК ВА ҚУВОНЧ ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН

Дилором ЭРГАШЕВА,

Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмасида оналик ва болаликни

мухофаза қилиш бўйича бошлиқ ўринбосари.

Бугун аҳоли саломатлигини сақлаш, хусусан, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масалалари давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада биз шифокорларнинг зиммасига катта масъулият юкланган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугун юртимизда аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Хусусан, туманимизда ҳам аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Шифохона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларимиз зарур тиббий жиҳозлар билан тўла таъминланган. Шунингдек, она ва бола саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ташкил этилган саломатлик секторлари фаолияти мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамат касб этмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан янги йил мамлакатимизда "Соғлом она ва бола йили" деб номланганлиги оналар ва келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод соғлигини мухофаза қилишга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Ишонаманки, жорий йилда уларнинг бахтли, фаровон яшашлари учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар сифати ва кўлами янада ортади.

Кириб келаётган янги йилда барча юртдошларимизга, аёлларимизга, аввало, мустаҳкам соғлик, қувонч ва бахт ҳамроҳ бўлишини тилайман.

МАҚСАДЛАРИМИЗ УШАЛАВЕРСИН

Азима БОТИРОВА,

ҳунарманд, Андижон тумани.

Андижонга Бухородан келин бўлиб тушганман. Болалигимдан каштачилик, зардўзлик, попопчилик, дўппи, тўн тикиш каби миллий ҳунармандчилик сабоқларини олганман, Айниқса, зардўзчиликка алоҳида меҳр қўйганман. Шу ҳунарим орқали жуда кўп танлов ва кўргазмаларда иштирок этиб ғолиб бўлдим, халқимизнинг, юртимизга келган кўплаб хорижлик меҳмонларнинг эҳтиромига сазовор бўлдим.

2011 йили "Қўли гулдир ўзбек аёлин" кўрик-танловида ғолиб бўлдим. Танлов кўргазмасига Ҳиндистондан ташриф буюрган мутахассислар ижодий ишларимни юқори баҳолаб, мени ўз юртларида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазмага таклиф қилишди. Ҳиндистонда ўтган кўргазмада ижодий ишларимни намойиш этиб, Ватанимизга бир олам таассуротлар билан қайтдим.

Ҳозирда зардўзлик ҳунарини давом эттириш билан бирга, хонадонимда тикув цехи ташкил этиб, замонавий кўринишда кўрпа-ёстиқлар тикишни йўлга қўйганман. Цехимизда асосан, маҳалладаги қиз ва аёллар меҳнат қилишмоқда.

Ҳаётим давомида шунга амин бўлдимки, аёл киши яқинлари, эл-орасида ҳурмат топиши учун меҳнаткаш, ҳалол, ширинсухан, шижоатли, сабр-тоқатли бўлиши, озгина қийинчилик туфайли мақсадидан асло воз кечмаслиги керак экан. Кириб келган янги йилда барча аёлларимиз ўз мақсадларига етишишларини ҳамда уларга тинчлик- хотиржамлик, оилавий бахт насиб этишини тилайман.

ИМКОНИЯТЛАР ФАОЛЛИККА УНДАМОҚДА

Моҳигул АЗИЗОВА,

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси Андижон филиали кадрлар бўлими

бошлиғи, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.

- Аёл - оила чироғи, ҳаёт гултожи. Улар ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга лойиқдир. Шу ўринда эътироф этиш керакки, мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш, иш, турмуш шароитларини яхшилаш, соғлигини муҳофаза қилиш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис ҳам опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар уларнинг янада фаол бўлишга ундамоқда.

Якунланган йилни сарҳисоб қилиш орқали ҳар бир киши келгуси йилга дадил қадам ташлашга интилади. Жумладан, 2015 йил мен учун муваффақиятли йил бўлди. Ўтган йили "Энг намунали бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси" кўрик-танловининг республика босқичида ғолиб бўлдим. Буни фаолиятимга берилган юксак баҳо, деб биламан, қолаверса, бу ютуқ зиммамга катта масъулият юклайди. Яъни, бундан буён юртимиз равнақи йўлида янада қатъият ва шижоат билан ишлашга ҳаракат қиламан.

Янги йилда опа-сингилларимизга, юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларига тўкинлик тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди