Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№2, 07.01.2016

Орамиздаги аёллар

БАНК МИЖОЗ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

- дейди акциядорлик тижорат Халқ банки Андижон вилояти Қорасув филиали кредит операциялари бўлими етакчи мутахассиси Машҳурахон Сиддиқова.

Бугун мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларида изчил олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Мазкур жараёнда банк тизими ҳам фаол иштирок этиб, молиявий муносабатларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, аҳолининг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўламини яхшилаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, айниқса, банк тизимининг малакали ходимлари саъй-ҳаракатлари, уларнинг намунали фаолияти алоҳида эътирофга муносибдир.

Машҳурахон Сиддиқова акциядорлик тижорат Халқ банкининг Андижон вилояти Қорасув филиали кредит операциялари бўлимида фаолият юритаётган ёш етакчи мутахассислардан бири. Андижон банк коллежини тамомлаб, иш бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, ўзига юклатилган барча ишларга сидқидилдан ёндашиши, масъулиятлилиги билан ҳамкасблари ҳурматини қозонмоқда. Банк тизими ходимлари асосан корхоналар, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан муносабатда бўлишади. Табиийки, ана шу жараёнда Машҳурахон ҳам банк мижозлари ишончини қозонишга, ҳар бир операцияни ўз вақтида амалга оширишга, малакали хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади.

Ғайратбек Давлатов, Юлдузхон Шамсиддинова сингари кўп йиллик тажрибага эга устозларидан соҳанинг сир-асрорларини пухта ўрганишга интилади. Ўзининг билимдон ва тиришқоқлиги билан касб маҳоратини ошириб бораётганлигидан барча мамнун бўлмоқда.

- Ўз ишимни жуда ёқтираман, - дейди ёш мутахассис Машҳура Сиддиқова. - Келажакда соҳамнинг етук мутахассиси бўлиб, банк иши ривожига, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдимга асосий мақсад қилиб қўйганман.

Халқ банки Қорасув филиали томонидан аҳоли ва тадбиркорлар қўлидаги бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш, ҳудуддаги тадбиркорларга кредитлар ажратиш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, хўжалик субъектларига, сифатли ва малакали хизмат кўрсатиш, тўлов-топшириқномалар асосида маблағлар ўтказишда ёш мутахассис Машҳурахон Сиддиқованинг ҳам алоҳида хизматлари бор.

М. Сиддиқова ишда етук мутахассис, малакали ходима, оилада эса рисоладаги келин, суюкли ёр, меҳрибон онадир. Ҳар тонг ишга қайнотаси ва қайнонасининг дуоси билан йўл олади. Турмуш ўртоғининг меҳридан куч олиб, ишлайди. Икки ўғил, бир қизининг камоли уни бахтга кўмади.

Оилада тинч ва бахтиёр, жамият ишида фаол ана шундай аёлларимизнинг борлигидан қувонамиз.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи

Суратда: банк ходимаси М. Сиддиқова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди