Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№4, 21.01.2016

Ифтихор

ЎЗБЕКОНА ҲАЁТИМИЗ ГЎЗАЛ

Қиш оқшоми қалбимга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Уйимнинг мохга қараган деразаларидан маҳаллам кўчасига боқар эканман, қишлоғим, юртим осудалигига шукрона келтираман. Тинч ҳаётимиз ойдин кечалари гўё янада нурафшондай кўринади кўзимга.

Мен яшаётган қадим Далварзин гўшасида маҳалла аҳли хонадонларига қулф илишмайди. Бу тинчликнинг, одамларимизнинг бир-бирларига ўзаро ҳурмати, ишончининг нишонасидир. Янги келинлик давримда эшикка калит солганимни кўрган қўшним ҳайрон бўлганини эсласам, хижолат тортаман. Ўша пайтларда эрта тонгдан эзгу тилаклар билан дарвозаларини катта очувчи меҳмондўст, саҳий қалб, меҳнаткаш аяларга ҳавас қилардим, улардан одамийликни, ҳаёт дарсини ўрганишга интилардим. Келинларни алқаб яхши йўлга солгувчи маҳаллам момоларининг ҳикмат тўла сўзлари мен учун ибрат мактаби эди. Гўзал, ўзига хос ўзбекона ҳаётимиздан мамнун бўлиб яшардим.

Шукрлар бўлсинки, озод ва обод юртимда эзгу ва хайрли ишлар кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугун халқимизнинг улуғ ниятлари ўз ижобатини топмоқда. Элнинг саодатли фарзандлари ардоқланмоқда. "Бир болага етти маҳалла ота-она" деганларидай дилбандларимиз камоли учун нафақат биз мураббийлар, балки бутун маҳалла, каттаю кичик камарбаста. Болажон халқимнинг фарзандларини эъзозлаш борасидаги тутимлари ҳавасларга лойиқ.

Беғубор кичкинтойлар "пишиллаб" ухлашмоқда. Бахтимнинг шукронасини айтмоққа сўз ожиз. Мен каби бахти бекам бекалар, фарзандлари кулгусидан кўнгли тоғ яшаётган аёллар бисёр бу юртда.

Кексаларимиз дуога қўл очар экан, энг аввало, юрт тинчлигини, кўнгиллар поклигини сўрайди. Турмушимиз чиройли бўлиши диллар ободлигидан бошланиши айни ҳақиқат. Шу обод юрт, бағрикенг элнинг фарзанди эканимдан фахрланаман. Бугун шогирдларим қатор хорижий тилларда ўз фикрларини баралла айта олаётганликлар қалбимга ифтихор туйғуларини солади. Билимли, зукко бўлиб ўсаётган болажонларга кўз тегмасин, дейман беихтиёр. Барибир, тинч юртимиз, оддий ўзбекона ҳаётимиз чиройли эканлигини дилдан ҳис этиш менга қувонч бағишлайди. Ана шундай қувонч юртимнинг барча оналарга йўлдош бўлишини истайман.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ туманидаги 30- умумтаълим мактаби, ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди