Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№5, 28.01.2016

Тадбиркор аёлларимиз

"НУРАФШОН ДИЁР"НИНГ НУРЛИ ЙЎЛИ

Мамлакатимизда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бугун хотин-қизлар тадбиркорлигига кенг имкониятлар эшиги очиб берилгани фикримизнинг далилидир.

Избоскан туманида фаолият олиб бораётган "Нурафшон диёр" ўқув маркази раҳбари Саодат Зайлобиддинова ёш бўлишига қарамай, тадбиркорлик йўналишида дадил иш олиб бораётган аёллардан биридир.

Болалигидан ҳунармандчиликка меҳр қўйган бу қиз зардўзлик, гиламдўзлик, попоп тикиш, бисердан сунъий гуллар ясаш каби ҳунарларни пухта ўрганишга интилди. Ўз мақсадларига эришиш учун астойдил ҳаракат қилди ва ўз ишининг етук мутахассиси сифатида танилди. Ёш бўлса-да, унинг тиккан, тайёрлаган ишлари харидорларга манзур бўларди. Турмушга чиққач ҳам ўз ҳунарини ташламади, аксинча, янги оиласидагиларнинг қўллаб-қувватлашлари билан фаолиятини яна-да кенгайтирди. У анчадан буён дилида туғён ураётган мақсадини амалга оширишни ўйларди. Режаси ҳақида турмуш ўртоғига айтганда у қаршилик қилмади. Саодат укаси Абдулҳаким Тоштемиров билан маслаҳатлашиб, 2011 йилда "Нурафшон диёр" кичик ўқув марказини ташкил этди. Бу билан тўртта ишчи ўрни яратди.

Тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятларидан оқилона фойдаланган Саодат Зайлобиддинова ўқув маркази фаолиятини кенгайтириб борди. Ҳозирда ўқув марказида рус, инглиз тиллари, компьютер саводхонлиги, чеварлик, элита пардалар тикиш, пазандалик, уй ҳамширалиги, карвинг санъати курслари ташкил этилган бўлиб, уларда 60 нафардан зиёд ёшлар таҳсил олмоқда.

- Ўқув марказимизга чекка-чекка қишлоқларимиздан ҳам қиз-йигитлар келиб таҳсил олаётгани бизни қувонтиради, - дейди ўқув марказининг уй ҳамширалиги курси раҳбари Дилафруз Ҳасанова. - Айниқса, уларнинг бу ерда ўқиб-ўрганганлари асосида ўзлари мустақил иш юритаётганликлари бизнинг ютуғимиздир.

Дарҳақиқат, бугун "Нурафшон диёр" ўқув маркази тил ва ҳунар ўрганишга иштиёқманд ёшлар учун кенг имконият яратди.

- Марказимизда ўқиб-ўрганиб, мустақил иш бошлаб, оиласига даромад келтираётган йигит-қизларнинг ота-оналаридан раҳмат эшитганимда, қалбим бир олам шодликка тўлади, - дейди марказ раҳбари Саодат Зайлобиддинова. - Ахир уларнинг ютуғи бизнинг ҳам ютуғимиз-да. Янги йилда олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Ўқув марказимиз фаолиятини яна-да кенгайтирмоқчимиз.

Марказда ўз ишининг моҳирлари бўлган тажрибали ўқитувчилар фаолият олиб бораётганлиги муваффақиятларнинг муҳим омили бўлмоқда.

- Пазандачилик курсида таҳсил олиб, жуда кўп ўзбек ва бошқа миллатлар таомлари, қандолат маҳсулотлари тайёрлашни ўргандим, - дейди марказ битирувчиси Маликахон Аҳмедова. - Устозимиз Саодат опадан ўрганганларимиз, айниқса, байрам ва тантана дастурхонларини безашда асқотмоқда.

Ҳа, орамизда Саодат Зайлобиддинова каби ишбилармон, тадбиркор аёллар бор экан, юртимиз яна-да юксалишига шубҳа йўқ.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.

Суратда: Саодат Зайлобиддинова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди